Шопоков: Нефть сақлаш жойида чиққан ёнғиндан тўрт киши жабрлангани хабар қилинди

Бишкекдан узоқ бўлмаган ерда жойлашган Шопоков шаҳридаги нефт сақловчи жойда чиққан ёнғинда тўрт киши жабрланди. Бу маълумотни 20-июнда Чуй вилоятидаги соғлиқни сақлаш бўлимининг координатори билдирди.

Маълумотга кўра, мазкур тўрт киши турли даражадаги куйик билан Сокулукдаги касалхонага етказилган. Уларнинг бири оғир аҳволда жонлантириш бўлимида.

Воқеа бўлган жойга Бишкекдан шифокорлар бригадаси юборилди. У ерда умумий уч тез ёрдам хизмати ишламоқда.

ФВВдан 16:00 атрофида Шопоков шаҳридаги нефт сақловчи жойда ёнғин чиққанини маълум қилишган. Ҳозирда ёнғин чекловга олиниб, ўт ўчириш ишлари бормоқда.

Ёнғинни ўчиришга вазирликнинг уч бўлими ва Чуй вилоятининг бошчиси бошчилигидаги тезкор гуруҳ жалб қилинди. Бундан ташқари, «Қирғиз Темир Йўли» ишхонаси ўт ўчиришга поезд юборди.

Бу орада ижтимоий тармоққа воқеанинг видеолари жойланди. Лавҳада ёнғин нефт базасининг ҳудудидаги темир йўл бўйлаб тарқалганини ва базага яқин жойдаги машиналарни ёнаётганини кўриш мумкин.