ЖК қўмитаси болаларга «зарали» ахборотни эълон қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасининг барча ўқишда қабул қилди

129

Транспорт, коммуникациялар, архитектура ва қурилиш бўйича қўмитаси 20 июнда болаларнинг соғлиғига ёки ўсишига зарар келтирувчи очиқ манбалардаги маълумотларни назорат қилишга йўналтирилган қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, иккинчи ва учинчи ўқишда маъқуллади. Бундай маълумотларни эълон қилиш учун жарима таклиф қилинмоқда.

Муҳокамада қонун лойиҳасининг ташаббусчиси Жамиля Исаева ота-оналар болалари уйида нима қилаётганига жавобгар бўлади деб билдирди.

“Бу қонун қабул қилинса, вазирлар маҳкамаси томонидан қонун ишлаб чиқилади. Бу қонунда ҳар бир вазирликнинг функционал мажбуриятлари аниқ ёзилади. Масалан, Маданият вазирлигига экспертлар гуруҳи киритилади. Улар ёпишга таклиф қилинган [ресурсларнинг] рўйхатини Рақамли ривожлантириш вазирлигига беради”, — дейди Исаева.

У болаларнинг SIM-карталарини рўйхатга олиб, уларни ота-оналарига боғлаш қарори ҳам қўриб чиқилаётганини қўшимча қилди.

“Болаларга деб олинган ҳар бир SIM-карта рўйхатга олинади. Унда болаларнинг номи ва ёши кўрсатилади. Шунингдек, у отасига ёки онасига боғланади ва [бола] “ножўя таъсир” қилган контентни кўролмайди”, — деб билдирди Исаева.

Болалар учун “зарарли” маълумотни эълон қилиш тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳаси шу йилнинг март ойини охирида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Қонун лойиҳасида “вояга етмаганларга зарар қилган маълумотни тарқатиш учун” фуқароларга 2 мингдан 25 минг сомгача жарима солиш таклиф қилинган. Шунингдек, оилавий қадриятларни йўқ қилувчи, “урфдан ташқари жинсий муносабатларни” пропаганда қилган ва ота-онага ёки оила аъзоларига ҳурматсизликни шакллантирган маълумотларни тарқатиш учун ҳам жарима киритиш таклиф қилинди.

Исаева таклиф қилаётган тузатишларнинг бири ОАВ ҳақидаги қонунга тегишли. У бу қонунга болаларнинг соғлиғи, жисмоний, интеллектуал, руҳий, ва ахлоқий ривожланишига зарар қилувчи маълумотларни тарқатишни тақиқлаган бўлимини қўшишни таклиф қилмоқда.