Чўлпонотанинг пляжларидаги тўсиқларнинг 90 фоизи олинди

112

Иссиқкўл вилоятининг Чолпон-Ата шаҳрининг пляжларидаги панционатларнинг тўсиқларини 90 фоизи олинди. Бу ҳақда 19 июнда президентнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакиллигидан билдиришди.

Тўсиқлар қуйидаги панционатлар билан санаторийларнинг пляжларида олингани айтилди: “Карвен Иссиқкўл”, “Аврора”, “Аврора Плюс”, Costa Brava, “Ак-Данис”, “АВE-Иссиқкўл”, “МАК”, “Лазурний”, “Меридиан”, “Радуга”, “Ак-Марал”, Chaika Resort, Royal Beach, Botany Beach ва “Дилором”.

Аввалроқ президент Садир Жапаров “Иссиқкўл вилоятининг аҳоли пунктлари яшовчиларининг пляж ҳудудларига кириш ҳуқуқини таъминлаш ҳақидаги” 2022 йилнинг май ойидаги фармонига ўзгартириш киритган фармонни имзолаган.

Янги ўзгаришда давлат раҳбари Иссиқкўл четидаги тўсиқларни (деворларни, тўрларни, темир тўсиқларни) бузишни, энди янгисини қуришни тақиқлашни топширган.

Президентнинг фармони чиққандан кейин ОАВда панционатлардаги коттежларнинг ва бошқа объектларнинг эгаларини мурожаатлари пайдо бўлган. Улар панционатларнинг барчаси пляжлардан тўсиқларни олиш мажбуриятларидан норози бўлишган.

Шунингдек, депутат Дастан Бекешев президентнинг янги фармони “қарама-қарши фикр яратишини” айтган. Халқ вакили шу сабаб панционат эгалари пляжнинг тозалигига яхши эътибор бермаслиги мумкин деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, бу масалада диққатлироқ бўлиш керак деб таъкидлаган.