Май ойида Жогорку Кенеш “Жисмоний шахсларнинг мулкларини ихтиёрий қонунийлаштириш ва амнистия бериш ҳақидаги” қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилган.
Қонун лойиҳасини 56 депутат қўллаб, иккиси қарши бўлган. Умумий 73 депутат рўйхатга олинган. Кейин бу ҳужжат нима бўлгани, уни илгари сурган президент Садир Жапаров имзо қўйгани ҳам номаълум эди.
Шундай қилиб, қонун имзолангани ОАВга 20 июнда маълум бўлди, аммо бу ҳақда давлат раҳбарининг сайтида маълумот берилмаган. Қонун кучга кириб ишлай бошлагани давлат солиқ хизматининг пресс-релизидан маълум бўлган.
Economist.kg нашри ёзишича, журналистлар қонун кучга кирганини Солиқ хизматининг солиқ ҳисобидан чиқариш бўйича ариза бериш муддатлари ҳақидаги билдирувидан кейин билишган.
Бироқ қонун кучга киргани фақат давлат солиқ хизматининг билдирувида айтилган эмас. Қонунинг ўзи “Эркин-Тоо” газетасининг 9 июндаги сонида чиқарилган. Газетанинг маълумотига кўра, Жапаров қонунга 6 июнда қўл қўйган.
Ҳукуматнинг 2010 йилдаги қарорига кўра, қонунни давлат идораларининг сайтида ва “Эркин-Тоо” газетасида эълон қилиниши расмий эълон қилинган бўлиб ҳисобланади.
Бу қонун бошқа давлат ҳудудида жиноий йўл билан қўлга киритилган ва чиқарилган, суд қарори билан шундай деб топилган мулкларни қонунийлаштиришга боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни изга солмайди.
Активларни легаллаштириш ҳақидаги қонун лойиҳаси
“Жисмоний шахсларнинг мулкларини ихтиёрий легаллаштириш ва амнистия бериш ҳақидаги” қонун лойиҳасини президент администрацияси ишлаб чиқиб, 2022 йилнинг мартида таклиф қилган.
Юристлар қонун лойиҳасининг биринчи вариантини танқид қилиб, ташаббус ўлканинг Конституциясига ва Қирғизистон аъзо бўлган халқаро шартномаларга ва ҳужжатлар ҳамда коррупцияни бартараф қилиш ва олдини олиш бўйича давлат стратегияга қарши бўлишини билдиришган.
Бироқ шунга қарамай, парламент президент Садир Жапаровнинг илтимосидан кейин ўтган йилнинг июнь ойида тузатишлар киритилади деб ишонтириб, қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган. Депутат Дастан Бекешевнинг айтишича, қонун лойиҳаси ҳақиқатдан ҳам қайта ишланган, аммо юристлар асосий хавфлар ўзгармаган.
Қонун лойиҳаси билан қирғизистонликларга олдин бирор сабаб билан ҳужжатга кирмай қолган мулкларини декларацияга киритишни таклиф қилинган. Сўз жисмоний шахсларга ва хусусий мулкка қарши жиноий йўл билан олинганларни қўшмаганда ноқонуний ёки жиноий йўл билан келган мулклар ҳақида бўлмоқда. Бунинг учун махсус декларация топшириш керак.
Шунингдек, бойликлар келган манбаларни очиқлашга ҳеч ким мажбур эмас. Махсус декларация уларни қонуний эканини тасдиқлаб туради.