Суд дафн маросимини ўтказиш агентлигининг етакчиси Торохан Жунусбековнинг Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Кадирбек Атамбаевга ва “Бишкек 24» нашрига қарши берган аризасини қисман қаноатлантирди. Бу ҳақда 20 июнда Биринчи май туман судидан маълум қилишди.
Маълумотга кўра. Туман суди Атамбаев ва “Бишкек 24» нашри Жунусбековнинг “ор-номусига путур етказган ва ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотларни тарқатган” деб топи.
Суд уларни Жунусбековга “маънавий зарар келтиргани учун” 30 минг сомдан жарима солди. Шунингдек, улар бунгача эълон қилинган маълумотларини инкор қилиши керак.
Ўтган йилнинг декабрида дафн маросимини ўтказиш агентлигининг етакчиси Торохан Жунусбеков Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Кадирбек Атамбаевни ва “Бишкек 24» нашрини судга берган. Бунгача Атамбаев Жунусбеков бошқарган агентликдаги коррупция ҳақида билдирган.
Жунусбеков Кадир Атамбаев билан мазкур сайт уни “асоссиз қораламоқда” деб билдирган. У Атамбаев айтаётган коррупция схемаси 2021 йили бўлганини айтиб, хизматга “ундан кейин келганини” қўшимча қилган.
Атамбаевнинг коррупция ҳақидаги билдируви
2022-йилнинг октябрида Кадирбек Атамбаев дафн маросими ўтказиш агентлигидаги коррупция ҳақида айтган. Жунусбековнинг қўл остидаги ходимлар бу ишни бошлагандан бери ўлик кўмишда “коррупция схема тузилганини” таъкидлашган.
Уларнинг айтишича, жанубий ғарб қабристони мериянинг 2020йилдаги қарори билан ёпилишига қарамай, “катта миқдордаги суммага” ўлик кўмиш ишлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, улар қабристонда тегишли ҳужжатларсиз дафн қилиш олиб борилаётганини ва кўмиш хизмати учун мижозлардан белгиланган суммадан ортиқча пул талаб қилиниши қўшимча қилишган.
Жунусбеков бу айбловларни инкор қилиб, билдирувларни “ишдан бўшатилган ходимларнинг иши” сифатида баҳолаган.
Торохан Жунусбеков ким?
Фаол Торохан Жунусбеков 2022 йили 18 мартда “Бишкекнинг дафн хизматлари кўрсатиш агентлиги” муниципал ишхонасининг раҳбари этиб тайинланган.
У президент Садир Жапаров билан МХДҚ раиси Камчибек Ташиев тузган “Мекенчил” партиясининг аъзоси. 2020 йили мартда Садир Жапаровнинг тарафдорларининг Ала-Тоо майдонидаги митингига қатнашган.
2020 йили натижаси бекор қилинган парламент сайловига мана шу партия қаторида қатнашган. Ўша йили октябрда ҳукумат алмашгандан кейин Жунусбеков Бишкек шаҳрининг мерлик лавозими учун ҳам курашган.
2020-йилнинг декабрь ойида “Мегаком” бош директорининг маслаҳатчиси этиб тайинланган. Жунусбеков президентлик сайловига тайёргарлик вақтида Садир Жапаровнинг ташвиқот ишларига қатнашган — МСК бу бўйича милицияга ҳам мурожаат қилган.
Бу орада Жапаровнинг вакили Александр Мошин Жунусбеков уларнинг штабига алоқаси йўқлигини билдирган, “Мегаком”дан эса Жунусбеков “меҳнат таътилида эканини” маълум қилишган.
Жунусбеков ишдан 2021-йилнинг август ойида ўз истаги билан кетган. Шунингдек, у 2021йили парламент сайловига №21 Талас округидан қатнашиб, аммо ғолиб бўлолмаган.