Президент Садир Жапаров 21-июнда «Шахсий маълумотлар алмашиш борасидаги маъмурий масалалар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги келишувни ратификациялаш ҳақида»ги қонунни имзолади.
Бу келишувга Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия фуқароларининг шахсий маълумотларини ўзаро маълумотларини алмаша олишини англатади.
Давлатлар фуқаролари ҳақида бир-бирига қуйидаги маълумотларни бера олишади:
- фуқаролиги борлиги (йўқлиги) ҳақида;
- томонларнинг ҳудудида доимий бўлишга (яшашга) ҳуқуқ берувчи ҳужжатларни борлиги ҳақида;
- томонларнинг фуқароларини, учинчи давлат фуқароларининг ва фуқаролиги йўқ одамларнинг яшаган жойи (турган жойи) бўйича миграцияга рўйхатга олиш;
- давлатлар ҳудудига киришга ҳуқуқ берувчи визаларни бериш ҳақида;
- давлатларнинг ҳудудларида шахсий маълумотлар субъектнинг номига рўйхатга олинган кўчмас мулк ҳақида;
- давлатлар ҳудудларида шахсий маълумотлар субъектида бўлган мулкнинг сифатидаги мажбуриятлар;
- давлатлар ҳудудларида шахсий маълумотлар субъектини жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида;
- шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Президент администрациясининг келишуви қирғиз томондан барча ички давлат қонун-қоидалари тугагандан кейингина кучга киришини қўшимча қилишди.