Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров 19 июнда олдиндаги иситиш мавсумида экологик вазиятни яхшилаш ва Бишкекда тутунни олдини олиш бўйича ишчи йиғин ўтказди.
Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати билдиришича, йиғинда табиий ресурслар вазири Мелис Тургунбаев республиканинг катта шаҳарларида экологияни яхшилаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот бериб, Бишкек шаҳар ИEМни ўтин билан таъминлаш тизимини ўзгартириш имкониятлари билан ҳам танишди. Унинг айтишича, марказий ИEМ табиий газга ўтса, кўмирдан фойдаланиш 600 минг тоннагача қисқаради.
Кейин Бишкек шаҳар мери Эмилбек Абдикадиров шаҳардаги 22 ўт-қозон газ билан иситишга ўтказилаётганини айтди. Бундан ташқари, мер 800 автобус келиши кутилаётганини, бу Бишкекнинг кўчаларида машиналар сонини анча қисқартириб, машиналардан ажралиб чиққан газларни камайтиришини билдирди.
Бундан ташқари, мернинг айтишича, “тикув цехларини ва ғилдиракларнинг қолдиқларини муниципалитет томонидан сотиб олиш имконияти қараб чиқилмоқда”, йилнинг охирида чиқиндиларни қайта ишловчи заводнинг қурилиши бошланади. Мер ташланувчи жойдаги ўт тўлиқ ўчирилганини ҳам қўшимча қилди.
Йиғин якунида вазирлар маҳкамаси раиси ИEМни табиий газга ўтказиш, аҳолини табиий газга ўтказиш ва газ қозонларини сотиб олишга фоизсиз насиялар бериш, электр энергияси тарифларнинг мисолида табиий газ учун тўлов дифференцияланган системасини ишлаб чиқишни топширди.
“Яқин орада бу масала бўйича комплекс чоралар кўрилади. Агар биз режалаштирилганларнинг ҳаммаси амалга оширилса, тутун масаласи ҳал бўлади”, — деб якунлади Жапаров.
Ҳар йили Бишкек қиш келиши билан ҳавоси булғанган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринга чиқади.
2022-йилнинг октябрь ойи охирида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекдаги тутун ҳақидаги баёноти билан таништирган, унга кўра шаҳардаги ҳавонинг булғанишига хусусий уйларни иситиш учун ёқилаётган сифатсиз кўмир сабаб бўлмоқда. Ҳукумат шаҳарда ҳаво булғанаётганига сифатсиз бензин ва зич қурилишлар, Бишкек ИEМ ҳам сабаблигини айтган.
Шаҳар мерининг ўринбосари Жиргалбек Шамиралиевнинг айтишича, Бишкек ИEМни газга ўтказиш учун 1,7 млрд сом керак бўлади.
Асосий саҳифадаги сурат: Бектур Стамкулов / “Азаттык”.