Тўқмоқда синглисига шилқимлик қилгани учун ҳайдовчини отган киши уч йилга қамалди

109

Чуй туман суди 2022 йили ёзда синглисига зўравонлик қилган ҳайдовчини отган одамга ҳукм чиқарди. Бу ҳақда 19 июнда адвокат Кайсин Абакиров билдирди.

Унинг айтишича, суд текширувида иш “Бебошлиқ мақсадида одам ўлдириш” моддаси билан қаралган. Аммо гувоҳлар судда сўроқ қилиниб, психологик экпертизанинг натижаси чиққандан кейин айбланувчининг ҳаракатлари “Аффект ҳолатда одам ўлдириш” моддасига квалификацияланган.

“Унга [айбланувчига] уч йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқди, жазосини умумий режимдаги колонияда ўтайди”, — деб ёзди Абакиров.

Зўравонлик сабаб одам ўлдириш

Синглисига зўравонлик қилгани учун одам ўлдириш воқеаси 2022 йилнинг июль ойида Токмок шаҳрига яқин жойда бўлган. Милициянинг маълумотига кўра, воқеа сабаб қўлга олинган одам ҳайдовчини унинг синглисига зўравонлик қилгани учун отган. Жабрланувчи воқеа жойда вафот этган.

Милиционерлар ўша куни унинг синглиси Токмокқа яқин жойдаги бекатнинг биридан ҳайдовчининг машинасига ўтирганини аниқлашган.

Кейин ҳайдовчи унга зўравонлик қилиб, аёл машинадан тушиб, акасига телефон қилиб, вазиятни тушунтиришга улгурган.

Жабрланувчи йўловчиларни тушираётган бошқа машинага ўтирган.

Чуй вилоят ИИБнинг маълумотига кўра, бу ҳайдовчи қиз ўтирган машинани қувиб етиб, йўлини тўсиб тўхтатган. Кейин милиция билдиришича, у куч ишлатиб, қизни сочидан судраб, ташқарига чиқаришга ҳаракат қилган. Шунда жабрланувчининг акаси келиб, синглисини хўрлаётган кишини газ-травматик тўппончаси билан отган.