Собиқ вице-премьер Жениш Разаков уй қамоғига чиқарилди

153

Собиқ вице-премьер-министр Жениш Разаков уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда 19-июнда Бишкекнинг Биринчи май туман судининг матбуот хизматидан билдиришди.

Суд Разаковнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича қарорни 16-июнда қабул қилган. қарорга кўра, Разаков 2023 йилнинг 24-июнигача уй қамоғида бўлади.

Суддан Разаковнинг эҳтиёт чораси ИИВ терговчисининг илтимоси билан ўзгартирилганини таъкидлашди.

Жениш Разаковнинг қўлга олинган январнинг охирида маълум бўлган. ИИВдан у «Фирибгарлик» ва «Лавозим ваколатидан фойдаланиш» моддалари бўйича гумонланиб қўлга олинганини билдиришган.

Терговнинг маълумотига кўра, Разаков 2017 йилнинг ноябрида тадбиркорнинг ишончига кириб, лавозим ваколатидан фойдаланиб, тадбиркорлик қиламиз деб унинг 1 млн АҚШ долларини олган. Собиқ амалдор 27-январда Бишкекнинг №1 тергов изоляторига киритилган