МСК сайловни бекор қилишга олиб келган ҳаракатларга моддий жавобгарлик киритишни кўзлайди

145

Марказий сайлов комиссияси сайлов натижасини бекор қилишга олиб келган ҳаракатлар учун моддий жавобгарлик киритиш учун қонунга ўзгартириш киритиш ниятида. Бу ҳақда МСКнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотда МСКнинг аъзолари 16-июндаги йиғинда Назорат текширув гуруҳининг етакчиси Искендер Гайипкуловнинг «сайлов натижасини бекор қилишга асос бўлган ҳаракатлар учун моддий жавобгарликка тортиш кўрсатилган қонуний таклифларни ишлаб чиқиш ҳақидаги» таклифини маъқуллашгани айтилади.

«Қонунга тузатишлар киритиш бўйича тегишли лойиҳалар Жогорку Кенешга сўнгра таклиф қилиш учун сайлов қонунларини яхшилаш бўйича муассасалар аро ишчи гуруҳнинг муҳокамасига қўйилади», — деб билдиришди МСКдан.

16-июнда МСК Бишкекнинг Ленин туманидаги Жогорку Кенешнинг депутатларини муддатидан олдин сайлов натижасини яроқсиз деб топган. Бунга МСК аъзолари томонидан натижа бўйича сайловчиларнинг 36,02% овозига эга бўлган номзод Дамира Ниязалиеванинг овоз сотиб олгани аниқлангани сабаб бўлган.

Натижада МСКнинг аъзолари Ниязалиевани номзод сифатида рўйхатини бекор қилиб, олган овозларини яроқсиз деб топган. Шунингдек, номзодни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат беришган эди.

Ленин округидан Жогорку Кенеш депутатини муддатидан олдан сайлаш 28-майда ўтган. Сайловга келганларнинг сони жуда оз бўлган — 124 мингдан ортиқ сайловчидан 17 423га яқини қатнашган. Сайлов ўтказишга 15,4 млн сом сарфланган.

Қайта сайлов ўтказишга мазкур округдан депутат бўлиб сайланган Жанибек Абиров 27-мартда ўз ихтиёри билан мандатини топширгани сабаб бўлган. МСК ўша куни Абировнинг аризасини қабул қилган.