Россиялик артист Моргенштерн Маданият вазирлигининг талаби билан Бишкекдаги Alga Fest'га қатнашмайди. Бу ҳақда фестиваль ташкилотчилари инстаграм саҳифасида билдириб, 23-24 июнда Alga Fest Моргенштернсиз ўтишини таъкидлашди.
Шунингдек, улар Маданият вазирининг ўринбосари Чингиз Эсенгул ўғли имзолаган хатни кўрсатишда, ўшанда вазирлик Моргенштернни Бишкекда куйлашига қарши экани айтилган.
Хатда вазирлик “Маданият ҳақидаги” қонуннинг 9-моддасига таянгани таъкидланган. Унда “Урушни, зўравонлик, ирқий, миллатчилик, диний низони, порнографияни тарғиб қилишга йўналтирилган ижод намунасини сотиб ўтказишни Қирғизистон қонунлари тақиқлайди” деб ёзилган.
“Вазирлик маданият тармоғидаги ишларни ривожлантириш ҳуқуқи доирасида жамоатчиликнинг руҳиятига қарши бўлган маданий тадбирларни ўтказишга қарши, россиялик артист А.Т. Моргенштерн ва бошқа артистларнинг ижросидаги қўшиқлар халқнинг маънавий одоб-ахлоқига қарши келади”, — дейилади хатда.
Фестивал хавф остида
Alga Fest'нинг ташкилотчилари билдиришича, Моргенштерннинг фестивалга қатнашишини бекор қилишга мажбур бўлишган. Улар фестиваль ҳам хавф остида эканини таъкидлашди.
“Фестивални ўтказишга имкони борича ҳаракат қиляпмиз. Аммо яқинда Алишер Моргенштерннинг ижросига қарши бўлган фаоллар норозилик акциясини таклиф қилиб, уюштирди. Сўнгги бир ҳафтадан бери бизнинг ташкилотга ва артистларга ҳар куни таҳдидлар ёзилган билдирувлар юбориб, қўнғироқ қилишяпти”, — дейишди улар.
Ташкилотчилар ўз фаолиятини тоза ва очиқ олиб бориб, барча солиқларни тўлаб, ҳеч қандай қонунни бузишмаганини қўшимча қилишди.
“Бизга чет эллик артистларни келиши жуда муҳим ва ўлкада концерт фаолияти маданиятини ривожлантиришимиз керак. Биз буни бизга ҳеч ким келмай қоладиган воқеа бўлиб қолишини истамаймиз”, — дейишди ташкилотчилар.
16 июнда Моргенштерн ҳақида Жогорку Кенешнинг қўмита йиғинида ҳам муҳокама қилинди. Бир неча депутатлар уни Бишкекка келганига қарши бўлиб, россиялик артист “ёшларга салбий таъсир қилади” деган фикрни айтишди.
Алишер Моргенштерн — Россиянинг “чет эл агентлари” рўйхатига кирган артист ва репер. 5 июнда артистнинг телеграм каналидаги билдирувларига маркировка белгисини қўймагани учун жиноят иши қўзғалиши мумкинлиги айтилган.
Артист Россиянинг тергов қўмитасининг бошчиси Александр Бастрикиннинг гиёҳванд модда сотиш бўйича айбловидан кейин Россиядан чиқиб кетган. Ҳозирда Моргенштернни Бирлашган араб амирлигида экани айтилди.