Бу йил Қурбон байрами 28-июнда нишонланади

127

Қирғизистонда Қурбон ҳайит байрами 28-июнда нишонланади. Бу ҳақда Муфтиятдан маълум қилишди.

Маълумотга кўра, 19-июнь Зул-Ҳижжа ойининг биринчи куни бўлиб, 27-июнь арафа куни бўлади. 28-июнда эса Қурбон ҳайити нишонланади.

Қурбон ҳайити Рамазон ҳайитидан 70 кундан кейин, ҳаж зиёратининг охирида бўлади. Рамазон ҳайити 21-апрелда нишонланган.

Бу йилги ҳаж сафари 12-июнда бошланиб, нархи қирғизистонликлар учун 3900 долларни тузган. Саудия Арабистони бу йил Маккага ҳаж сафари учун Қирғизистонга 6110 ўрин берган.

Муаллиф: Мээримай Акунова