Президент Садир Жапаров 9 июнда яқин орада Қирғизистон миллий валюта банкнотларини республика ичида босиб чиқара бошлаши ҳақида маълум қилган. унинг айтишича, бу борада “тегишли ишлар олиб борилиб, керакли техника” олинди.
Ҳозирда сом Франция ва Малтада босиб чиқарилади. “Клооп” экспертлар билан Қирғизистон сомни республикада босиб чиқариш қарори ҳақида қандай фикрда эканини айтиб, сўзларини тинглади.
Молия масалалари бўйича мутахассис Арсланбек Кененбаев кичик давлат учун ўзининг пул босмахонасига эга бўлиш қиммат туришини, унинг қурилиши эса дастлабки катта харажатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
У Қирғизистон қурилишга пул киритишга тайёр инвестор топган ёки ҳукумат ўзи бюджетдан пул ажратишга қарор қилган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
Иқтисодчи Марат Мусуралиев ҳукумат сомни ўзи босиб чиқара олади деган фикрга келган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.
“Назарий жиҳатдан олганда, пулни давлат ичида босиб чиқариш уни босиб чиқаришга кетган харажатларни камайтиришга туртки бўлиши мумкин. Аммо бу факт эмас. Шунингдек, кўп нарса пулга киритилган ҳимоя даражасига боғлиқ бўлади. Пулни давлатнинг ичида босиб чиқаришнинг яна бир афзаллиги кўринмагани билан доим янгиланиб турувчи ҳимоянинг янги даражалари билан нақд пул чиқаришнинг технологиялари ривожланади”, — дейди у.
Кененбаев эса хусусий пул чиқарувчи босмахонага эгалик қилиш Қирғизистон учун иқтисодий томондан фойда беради деб ҳисоблайди.
“Бироқ уни давлатнинг ичида босиб чиқариш импорт эмас, бу маҳаллий ишлаб чиқариш ва иш ўринлари. Шунингдек, банкнотларни чиқариш ихчамроқ бўлади. Шу томондан иқтисодий жиҳатдан фойдаси бўлиши мумкин деб ўйлайман”, — дейди у.
Ҳукумат кутилмаганда кўп пул ишлаб чиқаришга қарор қилса, сомнинг қадри тушиб кетмайдими деган саволган Кененбаев ҳам, Мусуралиев ҳам агар ҳукумат буни истаса ҳозир ҳам сомни чиқарган компаниядан илтимос қилиб, кўп пул чиқартириб олади деб жавоб беришди.
Қирғизистон — собиқ СССР давлатлари орасидан биринчилардан бўлиб ўз миллий валютасини муомалага киритган давлат. Сом МДҲда энг барқарор валюталарнинг бири бўлиб ҳисобланади.