Депутат Коргонбай ўғли босиб олинган кўмир карьерини сотиб олганини инкор қилишни давом этмоқда

130

«Клооп» аниқлаган маълумотга кўра, олдин рейдерлик йўли билан босиб олинган «Уу-Таш» кўмир карьерини сотиб олган Жогорку Кенеш депутати Жусупбек Коргонбай ўғли бу ишга алоқаси борлигини инкор қилмоқда. Уни Ўш милициясининг патрул хизматининг подполковниги Болот Нурматовдан сотиб олган. Карьер асосчисининг акаси ҳозирда конни Коргонбай ўғлининг ва унинг парламентдаги ҳамкасби Шайирбек Ташиевнинг — МХДҚ бошчисининг укаси — одамлари ноқонуний ишлатишаётганини айтмоқда.

«Уу-Таш» карьери 2017 йили тадбиркор Шабданбек Алимбаев томонидан очилиб, вафот этгандан кейин карьерни милиционер Болот Нурматовнинг қайнонаси рейдерлик йўл билан босиб олган. Бу воқеани кейинчалик «Клооп» ўз суриштирувида айтиб берган.

Коргонбай ўғли Нурматовдан кўмир конини сотиб олгани биринчи марта 2023 йилнинг мартида айтила бошлаган. Унда блогерлар депутат ўзи олган видеони ижтмоий тармоқларга чиқаришган эди. Видеода Коргонбай ўғли Нурматов билан карьерни қазиётган «Исман-Тоо» компаниясини 520 минг долларга сотиб олишни келишаётгани олинган.

Унда депутат бу ишда фақат воситачи бўлганини билдирган. Аммо «Клооп» рейдерлардан сотиб олинган компания депутат Коргонбай ўғлининг ишончли одами, 26-ёшли ММА бўйича полвон Багиш Жармаматовга ўтганини аниқлаган. Олдин депутат ўзининг бошқа яна уч компаниясини Жармаматовнинг ишончли бошқарувига ўтказиб берган. Мана шу компанияларнинг бири — «КейДжи Восток сервис» қурилиш компанияси қураётган бино ярим тунда қўшни жойлашган уйнинг устига қулаб тушганда Багиш Жармаматов ишхонанинг манфаатини ҳимоя қилган.

Коргонбай ўғли билан Нурматовни карьерни сотилишига боғлиқ видеоси чиққандан кейин «Исман-Тоо» бильярд ўйинчиси Сейдали Маликовнинг номига ўтган. Коргонбай ўғли Маликов холаси эканини айтган.

Шунга қарамай, депутат Коргонбай ўғли карьерга алоқаси йўқлигини айтиб, «Клооп»га Багиш Жармаматов билан Сейдали Маликов унга «ҳеч ким эмаслигини» билдирмоқда.

Босиб олинган «Уу-Таш» карьерининг янги эгаси фақат Коргонбай ўғли эканини «Клооп»га бу бизнесни ташкил қилган марҳум Шабданбек Алимбаевнинг акаси Шайимбек Алимбаев ҳам билдирган. У Коргонбай ўғлини яқиндан танийди, сабаби сайловда ташвиқот ишларига ёрдам берган. Шайимбекнинг айтишича, депутат олган «Уу-Таш» ишхонасидаги унинг оиласининг улуши 100 минг долларга сотиб олишни таклиф қилган. Қолаверса, гувоҳларнинг кўз олдида унга 2000$ ушлатган, бироқ кейин рейжер билан шартнома тузишни афзал кўрган.

Шаимбек Алимбаевнинг ва унинг ҳамкори Токтосун Жамаловнинг айтишича, «Уу-Таш» карьерини 2022 йилдан бери депутат Жусупбек Коргонбай ўғли билан унинг парламентдаги ҳамкасби депутат Шайирбек Ташиевнинг одамлари ноқонуний қазийди.

Коргонбай ўғли ўзи «Клооп»нинг хатига олдин айтган жавобини такрорламоқда. «Депутат Шайирбек Ташиев билан бирга “Уу-Таш” кўмир карьерини ишлатмоқда дегани бўйича яна бир марта эсга соламан, Жогорку Кенеш депутати тадбиркорлик билан шуғуллана олмайди» деб, «Шайирбек Ташиев фақат депутат сифатида ҳамкасби» эканини таъкидлади.

Депутат қонун парламент вакилларига тадбиркорлик қилишни тақиқлашини яна эслатди.