Равшан Жээнбековнинг қизи чет давлатларнинг элчиликларига ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига мурожаат қилди

130

Қамоқдаги Салкинай Алимбаева билан Равшан Жээнбековнинг қизи Каникей қирғиз ҳукумати ота-онасига сиёсий босим бўлаётганини айтиб чет давлатларининг элчиликларига ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилди.

Каникей Равшан қизи уларнинг оиласи дуч келган босим сабаб у ва унинг акалари давлатдан чиқиб кетишга мажбур бўлганини билдирди.

“Мана энди президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев отамни оиласидан фойдаланиб қийнашга қарор қилишди. […] ҳукуматни отамни иложсиз қолдириб, қийнашининг сабаби — у турмада бўлса ҳам Қирғизистондаги сиёсий сайловга қатнашишга қарор қилган”, — деди у.

Мурожаатда Каникей онаси оддий рафиқа қатори эрини қўллаб, она сифатида болаларини тарбиялаш билан шуғулланиб, сиёсатга аралашмаганини айтиб, Қирғизистондаги қамоқларнинг ночор шароитлари сабаб онасининг соғлиғи ёмонлашаётганини айтди.

“Онамни қамашда ҳукумат онамнинг 13 ёшли қизи борлигини эътиборсиз қолдиришга қарор қилди! У вояга етмаган қиз. Ота-онамни қамоққа олиб, кичик синглимни отасиз, онасиз қолдиришга қарор қилишди”, — деди Каникей.

У мурожаатини ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларидан ва чет давлатларининг элчиликларидан ота-онасининг ишларига ва Қирғизистондаги умумий ҳолатга эътибор бериш илтимоси билан якунлади.

Бунгача Равшан Жээнбековнинг қайнонаси Рахима Алимбаева президент ва МХДҚнинг раисига мурожаат қилиб, қизи билан куёвини озод қилишни сўраган.

Равшан Жээнбеков Кампиробод иши бўйича қўлга олиниб, ҳозирда Бишкекдаги №1 тергов қамоғида. Унга “Оммавий тартибсизликлар уюштириш” моддаси билан айбланган. Шунингдек, “Қўйтош воқеалари” бўйича ҳам иш қўзғалган.

Жээнбековнинг аёли Салкинай Алимбаева 25 майда МХДҚ томонидан қўлга олинган. Унинг ўғли Азат Равшан онасини куч билан олиб кетишганини, 13 ёшли синглиси ёлғиз қолганини маълум қилган. Равшан Жээнбеков президентга мурожаат қилиб, оиласини таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилган.

Алимбаеванинг адвокати у тушга яқин махсус хизматга кириб, саккиз соат сўроқ қилинганини, адвокати билан учрашишга имкон берилмаганини билдирган.

У саккиз соатлик сўроқдан кейин МХДҚнинг ТИЗОсида қолдирилган. 26 майда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Алимбаевани икки ойга қамоққа олишни қарор қилган. унга “Коррупция” моддаси бўйича айб қўйилмоқда. Аммо Алимбаева суд залидан чиқиб кетаётганда “айби йўқлигини” айтган.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева