Орозбаковнинг вариантидаги «Манас» эпоси ЮНЕСКОнинг моддий бўлмаган мерослар рўйхатига кирди

142

ЮНЕСКОнинг бош директори Одрэ Азуле 8 июнда президент Садир Жапаровга манасчи Сагимбай Орозбаковнинг вариантидаги «Манас» эпоси қўл ёзмасини моддий бўлмаган мерослар рўйхатига киритиш ҳақидаги сертификатни топширди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Азуле сертификатни Жапаров билан учрашув якунида топширди. Учрашувда президент билан ЮНЕСКОнинг бош директори иқлим ўзгариши оқибатларини олдини олиш, маданий ва тарихий меросларни сақлаш ва ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашувда Жапаров миллий креатив индустрияни ривожлантиришда биринчи навбатда Марказий осиёда технологияларни ва рақамли инновациялардан фойдаланиш бўйича минтақалараро ташаббуслар асосида ЮНЕСКОнинг ёрдамидан умид қилишини айтди.

«Манас», «Семетей» ва «Сейтек» учлиги инсониятнинг моддий бўлмаган маданий меросларининг рўйхатига 2013 йили киритилган.

«Манас» эпосининг ёзиб олинган умумий 35 варианти бор, улар ўзининг тўлиқлиги билан фарқ қилади. Тўлиқ вариантларига манасчилар Сагимбай Орозбаков, Саякбай Каралаев, Шапак Ирисмендеев, Тоголок Молдо, Багиш Сазанов, Молдобасан Мусулманкулов, Ибирайим Абдрахманов ва Мамбет Чокморовдан ёзиб олинган матнлар киради.

Вариантлар кўплигига қарамай, «Манас» эпоси ягона бир асарни англатади. Умумий ғоявий йўналиши, сюжет линияси, мавзуси ва қаҳрамонларнинг образларини бутунлиги билан бирлаштирилган.