Россиялик фаол Рожков уни Қирғизистондан МХДҚ чиқариб, ФХХга ўтказиб берганини билдирди

128

Аввалроқ Қирғизистондан Россияга депортация қилинган урушга қарши чиққан россиялик фаол Алексей Рожков давлатдан қандай чиқарилганини айтиб берди. Бу ҳақда «Зона солидарности» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотидан билдиришди.

Уларнинг маълумоти бўйича, Рожковнинг адвокати Камил Исабеков фаол сақланаётган Екатеринбург четидаги Березовск шаҳридаги вақтинча сақлаш жойига борган, бу ерда Рожков Қирғизистондан чиқарилиши ҳақида айтиб берган.

Рожков Қирғизистондан уни 5-6 опер ходимлари ушлаб, техникаларини, кийим-кечакларини олиб тайёрланишини айтишган.

«Шоша-пиша [Қирғизистоннинг МХДҚга] бўлимга олиб келишди. Қўшни хоналарда қийноққа олинётган одамларнинг бақирганлари тинимсиз эшитилиб турди. Агар ҳамкорлик қилмасанг, қийнаймиз деб қўрқитишди», — деб айтган у адвокатига.

Фаол Қирғизистонда рўйхатга олиш ҳужжатларини узайтирган куннинг эртасига қўлга олинганини қўшимча қилган. Рожков буни тасодиф деб ҳисоблайди.

«Мен уларга рўйхатга олиш қандай бўлганини айтиб бердим, кейин аэропортга олиб кетишди. [Самолётда кетаётган Рожковни Қирғизистон махсус хизматининг фуқаролик кийимдаги икки ходими олиб борган.] [Россияга] келгандан кейин мени ФХХ [Федерал хавфсизлик хизмати] кутиб олди, бошимга қоп кийдириб, шокер, қисқаси одатдагидай [олиб келишди]», — деган Рожков адвокатига.

Россиядан Свердлов вилоятининг Березовск шаҳар суди унинг ҳарбий комиссариатини ёқиш иши бўйича процессни жонлантирган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, прокурор ишни қўшимча терговга қайтаришни илтимос қилган.

Рожков 2022 йилнинг февралида рус армияси Украинага кенг кўламли ҳужумидан кейин норозилик билдириб, Екатеринбургнинг Березовск шаҳридаги ҳарбий комиссариатни ёқиб юборган. Военкомат ёнгандан кейин Рожков қўлга олиниб, «одам ўлдиришга ҳаракат қилган» деб айбланган, сабаби у вақтда бинода бир аёл бўлган экан.

Бироқ ярим йилдан кейин бу модда «мулкка зарар етказиш» деган моддага ўзгартирилиб, Рожков ТИЗОдан чиқарилган. Ҳукумат ҳарбий комиссариатларни ёқиш ишлари «террор акти» қатори қарала бошлаганда Рожков Россиядан чиқиб кетган.