Бишкекдаги сув танқислиги: Парламент қўмитаси 150 млн сом ажратиб беришни қўллаб-қувватлади

202

Жогорку Кенешнинг Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси Бишкекдаги сув танқислиги муаммосини ечишга 150 млн сом ажратиб беришни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда депутат Марлен Маматалиев билдирди.

Маблағ ажратиш ҳақида қарорни парламент қўмитаси 8 июнда навбатдан ташқари йиғилишда қабул қилди.

Аввалроқ Бишкек вице-мэри Жиргалбек Шамиралиев парламент йиғилишида, пойтахтдаги сув танқислиги муаммосини ечиш учун 500 млн сомга яқин пул кераклигини билдирган. Унинг айтишича, маблағ янги сув сақловчи жойларни қуриш учун керак. 150 млн сомга эса вице-мэрнинг айтишича, битта сув сақловчи жой қурса бўлади.

Тоза сув масаласи билан боғлиқ муаммо ёз келиб, кун исий бошлагандан кейин кучайиб кетган. Айниқса, сув тақчиллиги шаҳарнинг жанубий қисмида кузатилмоқда, у ерда муниципалитет туни сув беришни тўхтатиб қўймоқда.

7 июнда шаҳардаги «Арча-Бешик» участкаси аҳолиси сув ўчирилиб, йўқ бўлаётганлиги учун норозичилик акциясига чиқиб, жанубий магистралнинг икки қаторидан бирини тўсишган.

Ҳукумат сув таъминотидаги муаммоларни уни истеъмоли ва абонентларнинг сони ўсганлиги, сувдан самарасиз фойдаланиш, Аламудун ҳамда Ала-Арча дарёларида сув миқдорининг пасайиши билан тушунтирмоқда.

Ундан ташқари, мэрия шаҳарнинг тоза сув тизими орқали Чуй вилоятидаги Сўқулуқ ав Аламудун туманларининг 32 қишлоғи ҳам сув билан таъминланишини айтади.

Шаҳарда сув танқис бўлаётган шароитда, мэрия сувни кўп истеъмол қилувчи шахсий ҳаммом, автоювиш ва бассейнларни вақтинчалик ёпган. Шунингдек муниципалитет фуқароларни тоза сувдан тежамкорлик билан фойдаланишга чақирган.