МХДҚ: Раззаков шаҳрида ўзини прокурор деб таништирган ва автомашина ўғирлаган фуқаро қўлга олинди

118

Боткен вилоятининг Раззаков шаҳрида ўзини Норин вилоят прокуратурасининг ходими деб таништирган фуқаро ўғирланган автомашинани бошқариб кетаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда 7 июнда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга кўра, гумондор 5 июндан 6 июнга ўтар кечаси Lexus GX 470 русумидаги машинани миниб кетаётган бўлган.

Сурат: МХДҚ

Бу машина қалбаки рақамлар билан бўлган ва қўшни давлатдан ноқонуний олиб келинган.

Ҳозирда бу факт бўйича тергов ҳаракатлари бошланди.

11 апрелда Ўш прокуратурасининг ходими Алмазбек Абжалиевнинг уйидан ўғирланган автомашина топилган. Kaktus.Media’нинг маълумотига кўра, номаълум одамлар машина эгасини қўрқитиб, Бишкек четига олиб боришган.

Ўғирланган машинанинг эгаси ариза ёзиб, милиция ходимлари тергов давомида уч гумондорни қўлга олган. Нашрнинг маълумотига кўра, Алмазбек Абжалиев шу вақтда қўлга тушган.

12 апрелда бош прокурор Курманкул Зулушев Абжалиевнинг уйидан топилган ўғирланган машина бўйича изоҳ бериб, ходимларнинг айби исботланса, жазодан қутулолмаслигига ишонтирган.

Муаллиф: Аида Исрайилова