Қорасув: Турғунларни норози қилган электр ўчиришлари авария сабаб юзага келгани айтилди

156

Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Медресе қишлоғининг турғунлари электр энергияси сабабсиз ўчирилаётганини айтиб, 2 июнда Ўш электр тармоқлари ишхонасининг биносига норозилик билдиришди.

Сурат: “Т-Медиа” телеканали

Ўш электр тармоқлари ишхонаси 8 июнда “Клооп”га бу қишлоқдаги ҳолат ҳақида изоҳ бериб, электр йўқлигини авария ҳолатлари кўп бўлаётгани билан тушунтирди.

Нима бўлди?

2 июнда Медресе қишлоғининг турғунлари электр энергияси сабабсиз ўчирилаётганини ва электр бир неча кун берилмаган кунлар бўлганидан норози бўлишди.

Яшовчилар Ўш электр тармоқлари ишхонасининг биноси олдига йиғилиб, “электр энергиясининг тарифини оширганга яраша узлуксиз таъминлансин” деган талаб қилишди.

Мазкур қишлоқнинг яшовчиси Датка Акматова 5 июнда “Т-Медиа” телеканалига интервью бериб, қишлоқда бир кундан бери ёруғлик йўқлигини айтди. Дўкон очган Акматова электр йўқлиги учун музлаткичдаги озиқ-овқат маҳсулотлари айниб қолганини айтиб, бундай ҳолат доим бўлишини қўшимча қилди.

“Озгина шамол бўлса ўчади. Тез-тез ўчаверади. Тўқсонга яқинлашиб қолган ота-онам, набиралар бор. Улар нима қилади? Пулини вақтида тўлаяпмиз”, — деди Акматова.

Норозилик билдириб чиққан турғунларнинг бири Абдумиталип Кочоров қишлоқда икки кундан бери электр йўқлигини айтиб, электр энергияси огоҳлантиришларсиз ўчирилаётганидан норози бўлди.

“Нима сабабдан ўчганини ҳам билмаймиз. Аҳолига огоҳлантириш берилмади. 1 майдан бошлаб тарифни оширишди. 30 сом қарз бўлсанг шарт симёғочга чиқадида, симни кесади. Қонун қора халқ учун ишлайдими? Икки кундан бери ёруғликсиз ўтирибмиз. Ўзларининг вазифасини бажармайдими”, — деди Медресе қишлоғининг яшовчиси.

Ўш электр тармоқлари ишхонасининг жавоби

Ўш электр тармоқлари ишхонаси 8 июнда “Клооп”га шу йилнинг май ойидан бошлаб 3 кунлик режали ўчиришлар бўлганини, кейин авария ҳолати сабаб режали бўлмаган ўчиришлар бўлганини маълум қилишди.

“Машина электр симёғочини сузиб, авария ўчириши бўлган, уни алмаштиришга кўпроқ вақт керак бўлди. Кейин юқори кучланишдаги ҳаво симлари алмашган, бундан кейин дарахтлар синиб тушиб, ҳаво симларини узган. Кейинги воқеада маршрутка кечда симёғочни қулатиб, эртаси куни таъмирланган. Охиргисида об-ҳаво кескин ўзгариб, кучли шамол сабаб қисқа туташув бўлиб, ҳаво симлари бирлашиб қолган”, — дейилади билдирувда.

Ишхонадан мазкур қишлоқ ҳукуматида сўнгги бир ой ичида ўчиришлар кўп бўлганига юқоридагидай авария ҳолатларини бирини ортидан бири бўлганини қўшимча қилишди.

Ўш электр тармоқлари ишхонасининг бош инженери Орозмат Акимбеков бунгача Медресе қишлоғига юқори кучланишдаги янги линия тортилади деб билдирган.

Бундан ташқари, у электр тармоқлари бўйича Шарқ қишлоқ ҳукуматига масъул мутахассиснинг фаолияти қайта кўриб чиқилишини таъкидлаган. “Клооп” бу воқеа бўйича мутахассиснинг жавобгарлиги ҳақида ишхонадан изоҳ олишга ҳаракат қилиб, бироқ бунинг имкони бўлмади.

Қирғизистонда 1 майдан бошлаб яшовчилар учун электр энергиясининг нархи 23 тийинга ошиб, аҳоли бир кВтчга бир сомдан тўлай бошлаган. Тегишли қарорга 14 апрелда вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров имзо қўйган.

Президент Садир Жапаров электр энергиясига бўлган нархни кўтармаса, 10-15 йилдан кейин ўлкадаги энергетика тармоғи “умуман вайрон бўлиб, йўқ бўлиб кетади” деб билдирган.

Жапаровнинг айтишича, бугунги кунда ўлканинг энергетика тармоғидаги қарзи 137 миллиард сомни тузади. Бу электр энергиясининг тан нархидан паст сотгани учун чиққан фарқ бўлиб тўланганини таъкидлаган.