Вертолётдаги парвозлар ва ресторанларда олти рақамли чеклар. МХДҚ ҳибсга олишидан аввал порно-магнат Даниел Ажиев қандай яшаган?

640

5 июн куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Даниэл Ажиев ҳибсга олинганини эълон қилди, у махсус хизматларнинг тергов изоляторига жойлаштирилди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ажиевни вебкам студияларининг йирик тармоғи ишини мувофиқлаштирган барқарор жиноий гуруҳ раҳбари деб атайди.

Кечагина тўкин-сочинликда ҳаёт кечириб, ФҲВнинг вертолётини ижарага олиб, миллионларни ресторанларга сарфлаб юрган Ажиевни Бирлашган Араб Амирликларига учиб кетишга ҳаракат қилаётган жойида, Ўзбекистонда ушлаб келишгани айтилди.

«Клооп» Қирғизистондаги энг таниқли порномагнатнинг воқеасини ҳикоя қилади. Қисқача айтсак, Ажиев қирғизларни керагича танқид қилиб, шундан кейин низони қўзғатгани учун ТИЗОга қамалган. Шунда унинг номи бутун Қирғизистонга танилган. Кейинчалик уни руҳий касалликлар шифохонасига куч билан жойлаштириб, даволаниб келгандан кейин Ажиев олдинги шоҳона ҳаётини давом эттирган — қимматбаҳо машиналар, вертолётлар ва ресторанларда ўтган байрамлардан миллионлик чеклар. Бари «олти сонли сумманинг» эгасига лойиқ, мартабали. Батафсил айтадиган бўлсак…

Даниэль Ажиев Rolex соати билан. Сурат: Ажиевнинг Instagram саҳифаси.

Токобековни фош қилиш

Даниел Ажиевга 2018 йили ўзи яшаган квартирада вебкам-студия очгани учун жавобгарликка тортилганда журналистларнинг назари тушган. Ўшанда Ажиев 30 минг сом жарима тўлаб қутилган.

2023 йили баҳорда Ажиев порнобизнесга 2018 йилдан бери аралашмаслигини, тўхтатганини айтган. 2023 йили 19-апрелда Ажиев Instagram тармоғидаги  “сторис”ларига номаълум одам билан тушган суратини жойлаб, уни «милиция ходими» деб атаган эди. Унинг айтишича, суратдаги одамни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўлга олган. Ажиев ўзини бу одам билан боғламасликни илтимос қилган.

«Бу милиция ходимларини мен 2018 йили танишганимдан бери биламан. Мени ушлаб, ишни судга етказган. Судда айбимни тан олганман, менга жарима солишган. Мен жаримани тўлиқ тўлаганман. Бу воқеадан кейин орамизда жуда катта тушунмовчиликлар бўлган. Мен адвокатим билан МХДҚга бориб, марказий аппаратга, бош прокуратурага ва туман прокуратурасигача бордим. Нари-бери судралдим, 2018 йили кўп ишларга дуч келдим. Шундан бери бу ишларни тўхтатганман, ҳеч нарсам йўқ. Мен  қуирилиш бизнесига ўтганман, криптоволютадаман ҳозир», — деган Ажиев.

Аммо бунинг бари Ажиевнинг 2020 йили айтган сўзларига қарши бўляпти. ОАВ Ажиевнинг юриш-туришини тез-тез ёза бошлашига сабаб бўлган катта можаро 2020 йили мартда бўлган. Унда Ажиев «ирқий, этник, миллий, диний ёки ҳудудлар аро низони қўзғатишда» гумонланиб қўлга олинган. Шунда у пандемия вақтида ҳайрияга деб 7 млн сом маблағ ажратганини танқид қилиб, «ҳаром пул» деганларга видео мурожаат қилган эди. Видеода у одамларга ёрдам бериш учун албатта «ҳалол иш қилиш керак эмас», «қирғиз халқининг бари, олти миллиони ҳам конченные долбоебы!» деган.

Бироқ жамоатчилик Ажиевни қўлга олинишини шаҳар кенгашининг депутати Темирлан Токобековга — парламентнинг собиқ депутати Алиярбек Абжалиевнинг боласига айтилган айбловлар билан боғлашган. Депутат Абжалиев — собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг қудаси. Ажиев тўрт одамнинг ўлими биан тугаган йўл ҳалокатини, унда Токобековни аралашганини ёдга солган эди. Ажиев ҳодисада Токобеков айбдор деб айтган.

Ажиев ТИЗО-1га қамалиб, бир неча ой ўтириб чиққан. Бироқ тергов қамоғида ҳам Ажиевнинг камчилиги бўлмаган — 2022 йили мартда у ТИЗО-1 даги ёлғиз ётган камерадан 2020 йили майда олинган фото ва видеолавҳа чиқарган. Икки дақиқалик роликда бор овқатларини санаган: турли-туман мевалар, қуритилган мевалар, тузланган лосось, пакет-пакет ширинликлар, китоблар ва зарур бўлган маиший техникалар. Суратларда телевизор, кичик музлаткич, электр меш ва чойнак, ёзиладиган ўтиргич ва бўз гиламни кўриш мумкин.

«Психологик ҳолати тинч, юриш-туриши адекват»

Кейин Ажиевни руҳий касалликлар шифохонасига даволаниш учун ўтказишган. Маълум бўлишича, Ажиев бир ярим йил — 2020 йили сентябрдан 2022 йили февралгача руҳий касалхонада куч билан сақланган. Бироқ бу тасдиқланган эмас, сабаби 2021 йили июнда Ажиев ўзининг 001 давлат рақамли BMW русумидаги машинаси билан Бишкекда юргани айтилган. Унда давлат рўйхатга олиш хизматидан Ажиев ҳайдовчилик гувоҳномасининг барча ҳужжатларини имтихон топшириб олганини айтган. Ажиев берган маълумотга кўра, Республика руҳий саломатлик марказида рўйхатда турмайди. Аммо давлат рўйхатга олиш хизматидан «тиббий текширувнинг қонунийлигини» текширишга муассасанинг ҳуқуқи йўқлигини таъкидлашган.

2022 йили январда Чуй вилоятининг Чим-Коргон қишлоғидаги Республика руҳий касалхонанинг шифокорлари Ажиевнинг «ҳаракатлари адекватли, феъли бир шаклда, ўзига яхши қарайди[...] оғир, босиқ, [...] келажакка, ўзининг оиласига ғамхўрлик қилиш бўйича фаол режалари бор» деган хулосага келишган. Шунингдек, шифокорлар тадбиркорда «истерик шахсият бузилиши» борлигини таъкидлашган. Уларнинг айтишича, Ажиев тўлиқ даволаниш ва реабилитация курсларидан ўтган.

Бу тиббий хулосанинг асосида Биринчи май туман суди 2022 йили февралда Ажиевни мажбурлаб даволашни тўхтатган. Бунинг ўрнига Ажиев олти ой давомида ўзи яшаган жойдаги шифокорнинг текширувидан ўтиб туриши керак эди.

Истерик ёки гистрионик шахсиятнинг бузилиши - бу МКБ-10 касалликларининг халқаро классификаторига кирган хатти-ҳаракатларнинг бузилиши. Бу касаллик демонстратив ва драма ҳаракатлари билан бошқаларга сезиладиган истак билан, уларнинг ёқтиришини истаган белгилари билан бўлади. Бу касаллик билан дунё аҳолисининг 3-6% жабрланади, психотерапия ёрдамида соғаяди.

Шоҳона ҳаётнинг давоми

Бир ярим йил давомида Ажиев нима иш билан шуғуллангани ҳам номаълум — унинг инстаграм саҳифаси ҳам бу орада фаол ишламаган. Ундаги биринчи постлар 2022 йили февралда — касалхонадан расмий чиқарилгандан кейин эълон қилина бошлаган. Шундан кейин аввалгидай ҳаёт давом этган — қимматбаҳо машиналар, оиласи билан саёҳат ва олтин қўшилган капучино. Ажиевнинг аёли, онаси ва уч боласи бор. Чет давлатларида кўпроқ оиласи билан дам олади.

Ажиевнинг инстаграмдаги саҳифасига қараганда, кўпроқ Дубайга боради. Вертолёт, спорт машиналари билан айланиб, Prada, Gucci ва Saint Laurent каби дўконлардан кийим олади. Бундан ташқари, Rolex соатини сотиб олгани ҳақида пост ёзиб қолдирган.

«Роооолекс! 18 карат yellow gold, зумрад циферблат, циферблатта бўлса diamond, [...] браслет president. Мана шу кычыраган эркакнинг қўлига тоқилади. Шундай ёрқин рангда. Ooooo my god», — деб сўзлаган Ажиев, янги соатини кўрсатиб.

Ажиевнинг машиналарга бўлган иштиёқи бундан қолишмайди. Уни камида икки машинаси бор, иккиси ҳам Range Rover. 777 рақамли бу машиналарнинг бирини минган Ажиевни 2023 йили январда патрул милицияси тўхтатган. Унда тадбиркор машинанинг ойнасини тўлиқ, олд ойнасини ҳам қўшиб қорайтириб олган. Шундай қилиб унга жарима солинган.

Дабдабали туғилган кун

Даниел Ажиев бой ҳаётда яшаган, шу сабаб яқинларининг туғилган кунларини ҳам тантанали ўтказган. Февралнинг охирида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ажиевнинг туғилган куни ўтган рестораннинг чекини муҳокама қилишган. Унда 662 минг сомга чек ёзилиб, ресторан хизмати учун кўрсатилган 15% 86 минг сомни тузган. Маросим тасвирга олинган видеода тамада 100 долларлик купюраларни тарқатаётганини кўриш мумкин.

Аёлини туғилган куни билан табриклагани алоҳида воқеа. Байрам тадбирида хонандалар Мирбек Атабеков билан Абир Касенов меҳмонларнинг кўнглини олган. Охирида «тўхтамай» мушак отилган. Ижтимоий тармоқларда Ажиев шу куни 801 минг сомга меҳмон кутганини маълум қилди деб ёзишган.

Кейинги видеода эса аёлини Севишганлар куни билан табрикламоқда.

 

Ажиев онасини ҳам жуда эркалатар эди. Масалан, туғилган кунида онасини ФВВнинг вертолёти билан айлантириб келган. Учувчиларнинг бирини айтишича, Ажиев онаси билан вертолётда 1 соат 10 дақиқа учишган. Вертолётнинг ижара ҳақи соатига 2300 доллар.

Бироқ бу Ажиевнинг онасига бағишланган биринчи совғаси эмас, бунгача улар вертолёт билан Дубай устида учишган. Бундан ташқари, парашют билан бирга сакрашган.

Ижтимоий тармоқ фаойдаланувчилари Ажиевнинг мартабали турмуши ҳақида турли фикрларни ёзишади. Айримлари оиласига бўлган ғамхўрлигини мақтаб, турмушга бүйрө эканини таъкидлашади. Айримлар қирғиз қизларнинг кўз ёши билан топган «ҳаром пули» учун койишади.

Адлия вазирлиги берган расмий маълумотга кўра, Даниэль Ажиевга биргина «Токен компани» деган ишхона тегишли. У «фото сурат тармоғида» иш олиб боради.