Патруль милицияси: 3 ой маст ҳолда машина бошқарган 1200 га яқин шахс гувоҳномасидан маҳрум қилинди

119

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, уч ой давомида маст ҳолда автомобиль бошқарган 1200 нафарга яқин шахс ҳайдовчилик гувоҳномасидан вақтинчалик маҳрум этилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасидан билдиришди.

Маълумотга кўра, уч ой давомида маст ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузган жами 1771 нафар ҳайдовчи қайд этилган. Улардан 500 га яқини суд қарорини кутмоқда — улар ҳайдовчилик гувоҳномасидан ҳам маҳрум қилиниши мумкин.

Бундан ташқари, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомашинани бошқараётганда қўлга олинган 100 нафар шахс 3 кун қамоқхонада ўтириб чиқди.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи жазо муддати тугагандан сўнг яна маст ҳолатда автомобиль бошқараётгани ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда қўлга олинса, автомашина ҳам, гувоҳнома ҳам уч йил муддатга берилмаслиги ҳақида патруль милицияси огоҳлантирди.

8 мартдан бошлаб маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчилар бир йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиниши айтилган. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар учун эса жарима миқдори оширилган.

Аввалроқ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси жарималар оширилганидан сўнг, маст ҳолда ҳайдовчилар сони 41 фоизга камайганини билдирган.

Шунингдек, уч ой давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилардан 119 миллион 276 минг сом ундирилгани билдирилган.

Муаллиф: Айжамал Бексултанова.