«Тажриба алмашиш». «Интимоқ» фракциясининг депутатлари АҚШга боришни режалаштиришмоқда

117

«Интимоқ» парламент фракциясининг тўлиқ таркиби АҚШга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги мазкур фракциянинг депутати Балбак Тулобаевга таяниб ёзди.

Балбак Тулобаевнинг айтишича, халқ вакилларини АҚШ халқаро демократия институти (NDI) «тажриба алмашиш учун» чақиряпти.

«Худо хоҳласа, ҳаммасига виза берилса, фракциянинг 9 вакили ҳам боради. Ҳозир аниқ вақти маълум эмас, аммо июннинг охирида борайлик деяпмиз. Мени ўйлашимча сафар уч-тўрт кун давом этади, биз ватандошларимиз билан ҳам учрашамиз», — деди депутат.

Унинг айтишича, оила аъзоларининг ҳаммаси визага топширди.

«NDI депутатларнинг харажатларини зиммасига оладиган бўлди, оила аъзоларини ҳар ким ўзи таъминлайди. Бола-чақамни харажатларини ёпишга пулим етадими йўқми билмайман. Визани ҳам баримизга берадими йўқми бу ҳам савол», — деди депутат.

Бунгача Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев депутатлардан ёзги таътилгача уларни самарали ишлашни сўраган, сабаби «давлатнинг келажагига таъсир қиладиган» муҳим қонун лойиҳалар бор ва депутатлар бу ташаббусларни таътилгача кўриб чиқиши керак. Шу сабаб Шакиев барча чет ўлкага сафарларни вақтинча тўхтатилади деб таъкидлаган.