МТРК: Ҳудудий давлат каналлар ходимларининг ойлик маоши июнь ойи ўрталарига қадар тўланади

102

МТРК июнь ойи ўрталаригача ҳудудий телевидениеларда ишловчи ходимларнинг уч ойлик маошини тўлаб беришга ваъда берди. Бу ҳақда «Азаттиқ» нашри телекорпорацияга асосланиб ёзди.

МТРКдан ҳудудий телеканаллар маблағлари фақат 31 май куни олингани, ходимларнинг апрель, май ва июнь ойлари учун маошлари 10 июнга қадар тўланишини айтишди.

Вилоят давлат телевидениеларида ишлаган ходимлар бир неча ойдан бери ойлик олмаганини ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ёзиша бошлаган. Жалолобод вилоят телерадиокорпорацияси раҳбари Союзбек Абдурасулов, икки ойдан буён ходимлар маошларини ололмаганини айтган.

Ўтган йилнинг август ойида вилоят телеканаллари МТРК қарамоғига ўтган.

Муаллиф: Акилай Курманова