Иссиқкўл вилоятидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган «Каракол» аэропортида темир конструкция қулаб, уч ишчини босиб қолди. Уларнинг иккиси вафот этиб, бири жонлантириш бўлимида. Маълумотни «Клооп»га вилоят милициясидан тасдиқлашди.
Воқеа 5 июль куни соат 17:00 атрофида бўлган. Вафот этганлар Жилдиз қишлоғининг 42 ва 45 ёшдаги яшовчилари — уларнинг бири воқеа жойида вафот этса, иккинчиси касалхонада кўз юмган.
«Яна бир жабрланувчи жонлантириш бўлимида, аҳволи оғир. Бу бўйича тегишли экспертизалар тайинланди. Натижаси билан қарор қабул қилинади», — деди вилоят милициясининг вакили Сталбек Усубакунов.
Милициядан воқеа сабаблари аниқланаётганини билдириб, кейинчалик маълумот беришни ваъда қилишди.
Марҳумларнинг яқинлари президентга мурожаат қилиб, воқеани адолатли текширишни сўрашди. Уларнинг айтишича, ҳодисага қурилиш олиб бораётган компаниянинг «эътиборсизлиги» сабаб бўлган.
«Яна қанча бола ўлади. Ким билади? Шунинг бари уларнинг эътиборсизлигидан бўлди. Бугун келсак кеча бу ерда одам ўлган ҳеч нарса йўқ, ҳаммаёқда иш давом этяпти. [...] Адолат йўқ, болаларни ўлганидан қайғурганлар йўқ. Мана шу болалар етим қолди, икки аёл бева қолди», — деди норози бўлганларнинг бири.
Ҳозирда Қоракўлдаги янги аэропорт комплексининг қурилиши ва шаҳар аэродромини реконструкция қилиш ишлари бормоқда. Президент Садир Жапаров янги аэропорт «июнда ишга туширилади» деб билдирган.
Бунгача МХДҚ «Каракол» аэропортининг раҳбариятига «Ишониб берилган мулкни ўзлаштириш ёки йўқ қилиш» моддаси билан жиноий иш қўзғаган. Аэропорт ходимлари «шахсий манфаатларини кўзлаб», техника ва ускуналарни, ундаги қимматбаҳо металларни ноқонуний сотиб юборгани аниқланган.
«Каракол» аэропорти 1971 йили тузилган. Ҳукуматнинг маълумоти бўйича аэропортнинг учиб-қўниш қисми 1978 йили ишга тушган, шундан бери капитал таъмирдан ўтмаган.