Қадамжой: Ўқувчилар кетаётган юк ташувчи машинанинг панжараси синиб, 9 нафар ўқувчи касалхонага етказилди

101

Боткен вилоятининг Қадамжой туманидаги «Орук-Зар» ўрта мактабининг 9 нафар ўқувчиси юк ташувчи машинадан қулаб, касалхонага тушди. Уларнинг иккитаси жонлантириш бўлимида. Маълумотни 5 июнда Таълим вазирлиги тасдиқлади.

Маълумотга кўра, автоҳалокат жорий йилнинг 1 июнида рўйхатга олинган. Автоҳалокатга учраган Hyundai Porter машинасида «Орук-Зар» ўрта мактабининг 9-синфдаги умумий 25 ўқувчи бўлган.

Ўқувчилар синф раҳбарлари билан бирга суратга тушиш учун кетаётганда машинанинг панжараси синиб кетиб, ўқувчилар ерга қулаб тушган. Машинани синф ўқитувчиси бошқариб кетаётган эди.

Автоҳалокат сабабли 9 нафар ўқувчи Қадамжой туманидаги умумий шифокорлар амалиёт марказига етказилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган. Натижада 2 ўқувчи қиз жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уларнинг аҳволи яхши.

Ҳозирда автоҳалокат билан боғлиқ тергов ишлари юрмоқда. Унинг натижасига кўра мактаб маъмуриятига ва синф етакчиларига тегишли чоралар кўрилади.

Бунга қадар, 20 апрелда Сўқулуқ туманининг Ат-Баши қишлоқ ҳукуматидаги  мактаб-лицейининг ўқувчиларини ташувчи автобус автоҳалокатга учраган. Унда мактаб автобуси GoBus кичик автобуси билан тўқнашгани айтилган. Касалхонага умумий 27 бола мурожаат қилган.

Соғликни сақлаш вазирлиги 6 майда автоҳалокатдан жароҳатланиб, комада ётган бола ўзига келганини маълум қилган.

Муаллиф: Каникей Келдибек қизи