Бишкек — Ўш йўлидаги автоҳалокатдан 6 киши вафот этди

118

6 июнь куни тонгги соат 07:00 атрофида Бишкек – Ўш автойўлидаги автоҳалокатда олти киши вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, тўрт киши воқеа жойда вафот этса, икки одам касалхонага кетаётиб йўлда жон берган.

Фалокатга учраган Mercedes-Benz ваToyota Alphard машинасида умумий 14 йўловчи бўлган, уларнинг тўрттаси 10 ёшга чиқмаган болалар. Жабрланган саккиз киши Жайил туман касалхонасига етказилгани айтилди.

2 июнга ўтар кечаси Ўш вилоятида мактаб ўқувчиси бошқариб кетаётган машина каналга тушиб кетиб, ҳайдовчи ва икки йўловчи вафот этган.

Унда 17 ёшли мактаб битирувчиси Honda Fit русумидаги отасининг машинасини рухсатсиз ҳайдаб чиққан. Ёнида 15 ёшли икки ўқувчи бўлган. Ҳайдовчи Ўзғур қишлоғининг Тотоев кўчасига келганда машинани бошқаролмай, йўл четидаги каналга тушиб кетган.

Тайёрлаган: Айжамал Бексултанова