Прокуратура: Бишкек — Қораболта йўлини қуришда давлатга 104 миллон сом зарар келтирилган

Бишкек — Қораболта автойўли. Сурат: Бош прокуратура.

5 июнда Бош прокуратура Бишкек — Қораболта автойўлини қуриб, реабилитация қилишда давлатга 104 миллиондан ортиқ зарар келтирилганини аниқлади.

Маълумотга кўра, бу лойиҳани Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги амалга оширмоқда.

«Текширув натижасида кўча ёритувчи лампали 450 металл симёғоч, 36 парапет, 2 бекат, темир тўсиқлар, А типидаги асфальт-бетон ва бошқа мулк етишмаслиги аниқланди. Шунингдек, йўлга зичлиги паст асфальт тўшалгани маълум бўлди», — дейишди назорат органидан.

Бу бўйича «Лавозим ваколатидан фойдаланиш» ва «Тижорий ёки бошқа ташкилотларнинг ваколатлардан фойдаланиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалди. Ҳозирда тергов ишлари бормоқда.