ОАВ: МХДҚ «давлат тўнтариши уюштирмоқчи, дейилган шахсларни» оммавий қўлга олмоқда

215

Маълумотлар янгиланади

Бир қатор оммавий ахборот воситалари ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ўз манбаларига таяниб, «ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишда гумон қилинганлар» қўлга олинаётганини ёзди. AKIpress нашрининг хабарига кўра, қўлга олиш Бишкекда бўлиб ўтмоқда.

Аммо ҳозир кимлар ҳибсга олинаётгани, улар ким билан алоқадорлиги ва айнан нимани режалаштиргани номаълум. Kaktus.media хабарига кўра, «бир гуруҳ одамлар ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга ҳозирлик кўрган». Журналистлар махсус хизмат «барча фаол иштирокчиларни қўлга олаётганини» ёзишди.

Оммавий ахборот воситалари, шунингдек, гумонланувчиларнинг қўлга олинаётгани акс этган видеоларни ҳам чиқарди.

МХДҚнинг ўзи бу ҳақда изоҳ бермаган.