Германия Қирғизистонга тиббиёт тармоғини яхшилаш учун 4,5 млн евро грант беради

156

Германия ҳукумати Қирғизистонга тиббий хизматнинг шартларини ва сифатини яхшилаш мақсадида 4,5 млн грант беради. Бу ҳақда Иқтисод вазирлиги билдирди.

Маълумотга кўра, 1 июнда Вазирлар Маҳкамаси ва Германия ҳукумати ўртасидаги молиявий ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур шартнома оналар ва болалар ўлимини камайтиришга, Бишкек шаҳрида ва ҳудудларда тиббий хизмат шартларини ва сифатини яхшилашга ҳисса қўшишга йўналтирилган.

Муассасадан бу пулга Бишкек, Ўш ва Талас шаҳарларидаги Перинатал марказларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда Бишкек шаҳар сил касаллигига қарши курашиш марказини ускуналар билан таъминлаш режалаштирилганини билдиришди.

«Германия ҳукуматининг ёрдами билан кўплаган лойиҳалар амалга оширилди, уларнинг натижаси янги қўшимча ўринларни тузиш, аҳолининг даромадини ортишини таъминлаш, Қирғизистон иқтисодини рақобатга бардошлилигини ошириш бўлиб ҳисобланади», — дейилади билдирувда.

Бунгача Хитой Қирғизистонга техник-иқтисодий ҳамкорлик асосида самарали лойиҳаларни амалга ошириш учун қайтарилмас тарзда 42 млн доллар грант бериши маълум бўлган. Шу шартномага 18 майда қўл қўйилган.