Мадумаров прокуратуранинг жавобгарликка тортиш ҳаракатини «сиёсий иш» деб атади

111

«Бутун Қирғизистан» фракциясининг лидери Адахан Мадумаров ўзини жавобгарликка тортиш бўйича бош прокурорнинг таклифини «сиёсий иш» деб баҳолади. Бу ҳақда у 31 майдаги матбуот анжуманида билдирди.

Шунингдек, бир неча кун олдин «депутатга парламентнинг кўпчилигининг розилиги билан иш қўзғалиши керак» деган норма конституцияга қарши деб топилганини «махсус Мадумаров учун тайёрланган» деди.

«Кучи етганича нима қилса шуни қилсин. Ҳамма нарсани чегараси бўлади. Мен ҳаммасига тайёрман», — деди халқ вакили.

Парламентнинг 31 майдаги йиғинида спикер Нурланбек Шакиев депутат Адахан Мадумаровни жавобгарликка тортиш бўйича бош прокурордан таклиф тушганини билдирган.

Таклифда Мадумаровни жиноят кодексиндаги 36-модда (жиноятга тайёргарлик кўриш), 278-моддасининг (оммавий тартибсизликлар) 1-банди, 326-модда (ҳукуматни куч билан босиб олиш) 338-моддаси (мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) бўйича жавобгарликка тортиш учун рухсат сўралган.

Бош прокурорнинг таклифи бўйича депутатлар комиссияси тузилди. Унга Карим Ханджеза, Кундузбек Сулайманов, Миргул Темирбаева, Гуля Кожокулова, Мурадил Сидиков, Динара Ашимова, Фарходбек Исмаилов, Мирлан Самийкожо кирди.