Тожикистон президенти Эмомали Рахмон «Европа иттифоқи — марказий осиё» саммитига қатнашиш учун Қирғизистонга келади. Бу ҳақда президент Садир Жапаровнинг матбуот хизмати билдирди.
«Европа иттифоқи — Марказий осиё» саммити 2-3 июнда Иссиқкўл вилоятининг Чолпон-Ата шаҳрида ўтади. Маъмуриятнинг маълумотига кўра, саммитга Рахмондан ташқари Қозоғистон президенти — Касим-Жомарт Токаев, Ўзбекистон президенти — Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нурмухаммет Аманнепесов ва Европа Кенгашининг президенти Шарль Мишель қатнашади.
Саммитда давлат раҳбарлари билан Европа Кенгашининг бошчиси икки минтақа ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини ва келажак режаларини, Марказий Осиё давлатлари билан Европа иттифоқининг ўзаро ҳаракатини муҳокама қилишади.
Жапаров администрациясидан қўшимча қилишларича, президент делегация бошчилари билан икки томонлама учрашувларни ўтказади. Эртаси 3 июнда, Садир Жапаров Европа Кенгашининг президенти Шарль Мишель билан учрашади ва унда қирғиз-европа ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади.
Рахмон охирги марта Қирғизистонга 2022 йилнинг июлида расмий сафар билан келган. Унда Жапаров ва Рахмоннинг учрашуви Чолпон-Ата шаҳрида ўтиб, қирғиз-тожик икки томонлама масалаларини муҳокама қилинган.
Аммо 2022 йилнинг сентябридаги Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара можаросидан кейин икки президент ҳам деярлик алоқада бўлмаган. Икки томон ҳам бир-бирини агрессияда айблаган, Москва эса икки давлат Коллектив хавфсизлик ташкилотига аъзо бўлишига қарамай воситачи бўлиб бермаган.
Қирғизистоннинг ТИВ чегара можаросидан кейин қирғизистонликларни бир неча марта Тожикистонга бормай туришга чақирган.