Жогорку Кенешда учинчи ўқишда давлат тили ҳақида қонун лойиҳаси қабул қилинди

104

Жогорку Кенеш депутатлари 31 майдаги йиғинда учинчи ўқишда «Қирғизистоннинг давлат тили ҳақидаги» қонун лойиҳасини қабул қилишди.

Парламентнинг матбуот хизматидан қонун лойиҳаси давлат тилини қўлланишнинг ҳуқуқий асосларини тузишга ва давлат тил сиёсатини амалга оширишга йўналтирилганини билдиришди.

«Давлат тилидаги расмий ҳужжатлар ва ҳуқуқий актлар асл нусҳа бўлиб ҳисобланади», — деб билдиришди Жогорку Кенешдан.

Қонун лойиҳасида яна нималар кўрсатилган?

Давлат тил ҳақидаги янги қонуннинг лойиҳасини вазирлар маҳкамаси таклиф қилган, уни ишлаб чиқиш ишини Давлат тил бўйича миллий комиссия олиб борган.

Асосий ўзгаришларнинг бири қирғиз тили давлат органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идоралари ва давлат ишхоналари учун ишчи тил бўлади.

Бундан ташқари, қирғиз тили қуйидаги ҳолатларда ҳам қўлланилиши керак:

  • шайловларни ва референдумларни тайёрлашда ва ўтказиш жараёнида;
  • суд жараёнларида, қуролли кучларда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида;
  • Қирғизистон ўзи қатнашаётган халқаро шартномаларни тузишда;
  • меъёрий-ҳуқуқий актларни, иш қоғозлари ва ҳужжатларни юритишда;
  • давлат идораларини, бошқа ҳукумат органларининг, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, мулк туридан қатъий назар ташкилотларнинг номларида;
  • географик номларда ва топонимика объектларнинг аталишларида, исмларда;
  • товар ва хизмат кўрсатишлар ҳақидаги маълумотларда;
  • нотариал офисларда, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларда, фуқаролик ҳолатларига актларни давлат рўйхатга олиш ҳақидаги гувоҳномаларнинг бланкларини тайёрлаш, билими ҳақида ва (ёки) квалификацияси ҳақидаги ҳужжатларни ва давлат намунасидаги бошқа бланкларни беришда;
  • таълим, фан, маданият, теледастур ва радио, оммавий ахборот воситалари, нашриёт, компьютер дастурлари ва веб-сайтлар фойдаланувчи интерфейслари, жамоат тадбирлари, реклама, транспорт, кундалик эхтиёж муҳитида ва жамоат тармоқларида.

Қонун қабул қилингунга қадар депутат Дастан Бекешев ҳужжатдан ташқи реклама учун давлат тилдаги матн давлат идораси билан келишилиши керак деган пунктни олиб ташлаш кераклигини айтган. Унинг айтишича, мазкур пунктда коррупция хавфи бор эди. Аммо меъёр ҳужжатда қолдирилган.

Ҳужжатда давлат тилни хизмат вазифасини бажараётган одамлар албатта билиши кераклиги ҳам ёзилган:

  • Барча давлат ва муниципал ходимлар;
  • Жогорку Кенеш депутатлари, маҳаллий кенгаш депутатлари;
  • Миллий банк ходимлари;
  • ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ органларининг офицер ва раҳбарлик (ўрта ва юқори) таркибидаги одамлар, бошқа органларнинг махсус унвонлар берилувчи хизматчилари;
  • ички ишлар органларининг ва бошқа идораларнинг махсус унвон берилувчи оддий, сержант ва старшина таркибидаги одамлар;
  • судьялар;
  • прокурорлар;
  • адвокатлар;
  • нотариуслар;
  • мулк туридан қатъий назар барча таълим муассасаларининг етакчилари;
  • билим бериш муассасалари ва /ёки илмий муассасаларга чақирилган илмий, педагогик, илмий-педагогика ходимлари ёки чет тили ўқитувчилари қатори вақтинча ишлаётган хорижлик фуқаролардан ёки фуқаролаги йўқ одамлардан ташқари, педагогика, илмий-педагогика ва илмий ходимлар;
  • давлат ва муниципал соғлиқни сақлаш муассасаларининг тиббиёт ходимлари;

Қонун лойиҳасида давлат тилини мажбурий қўлланилиши Қирғизистоннинг этнослари ва она тилларини ва бошқа чет тиллардан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш ёки чеклаш қатори тушунмаслик кераклиги таъкидланган.

Шунингдек, ҳужжатда қирғиз адабий тилининг алфавити ва орфоэпия, орфография қоидалари Жогорку Кенеш томонидан тасдиқланиши айтилади.