Президент Мальдив ороллари билан визасиз режим киргизиш тўғрисида қонунга қўл қўйди

120

Президент Садир Жапаров Қирғизистон билан Мальдив Республикаси ўртасидаги виза талабларини ўзаро озод қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизматидан билдиришди.

Имзоланган ҳужжат Қирғизистон ва Мальдив Республикасининг фуқароларини давлатларнинг ҳудудларига кириш, чиқиш, транзит ва вақтинчалик туриш учун 30 кунгача виза талабларидан озод қилишни тасдиқлайди.

Қирғизистон фуқаролари 26 давлатга визасиз кира олишади ва у ерда 30 кундан 90 кунгача юра олишади.