«Ишсизликка олиб келади». Бекешев чет эллик агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши чиқди

123

Депутат Дастан Бекешев парламентнинг 31 майдаги йиғинида нотижорий ташкилотлар (чет ўлкалик агентлар ҳақидаги қонун лойиҳаси) бўйича қонунга таклиф қилинаётган ўзгартиришлар ҳақида фикр билдирди.

Бекешев нотижорий ташкилотларни хорижлик агент дейиш «бутун нотижорий ташкилот тармоғини йўқ қилади» деб таъкидлади.

«Бу ишсизликка олиб келади. Сиёсатга аралашмаган кўплаган нотижорий ташкилотлар ҳам ёпилиб қолади. Менга кеча бир эколог ёзиб, турли ташкилотлардан, жумладан USAID’дан грантларни олаётгани учун ёпишга мажбур бўлишини айтди», — дейди халқ вакили.

Депутат бу тузатишларни таклиф қилган 33 ҳамкасбига мурожаат қилиб, «бу қонун лойиҳасининг салбий оқибатлари ҳақида яна бир марта ўйланиб кўришни» сўради.

Бекешев сўзининг якунида давлатнинг ички ишларига таъсир қилаётган ташкилотлар билан курашиш воситалари борлигини таъкидлади.

Қирғизистонда сўнгги вақтларда ҳукумат томонидан ОАВга, сўз эркинлиги ва фуқаролик жамиятига нисбатан босимнинг янги тўлқини кузатилмоқда. Ҳукумат экспертларнинг фикрича, ОАВ билан нотижорий ташкилотларга қарши курашда давлатга қўрол бўладиган қонун лойиҳаларини таклиф қилишда давом этмоқда.

Ҳозирда «Нотижорий ва нодавлат ташкилотлар ҳақида» икки қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси босқичида турибди. Унинг бирини президент администрацияси, иккинчиси парламентнинг 33 депутатидан иборат гуруҳ таклиф қилган.

Икки лойиҳа ҳам нодавлат ташкилотларнинг устидан назоратни кучайтиради. Депутатлар таклиф қилаётган қонун лойиҳаси Россиянинг «чет эллик агент» деган маълумотномасининг бир турини киритиб, нотижорий ташкилотлар амалда бажаролмайдиган талабларни қўяди. Экспертлар қонун лойиҳаси инсон ҳуқуқларини бузади деган хулосага келишган.

Президент администрацияси таклиф қилган ОАВ ҳақидаги қонун лойиҳаси ҳозир жамоатчилик муҳокамасида. «Адилет» ҳуқуқ клиникаси қонун лойиҳасининг ташаббусчилари юристлар билан жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олмаганини айтишмоқда.