Жалолобод: 43 млн сомга қурилган йўлак 2,5 млн сомга таъмирдан ўтади

118

Жалолобод шаҳрида тўрт йил аввал 43 млн сомга қурилган ер ости йўли 2 млн 495 минг сомга таъмирдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда 31 майда «Клооп»га шаҳар мэриясидан билдиришди.

Мэриядан Нагима Айтматова ва Ленин кўчаларининг кесилишида жойлашган йўлакнинг зинапоялари бузилиб, деворлари кўчиб, томчи ўта бошлаган деб билдиришди.

Сурат: Turmush нашри

Шунингдек, 2018-2019 йиллари қурилган йўлакнинг кафолат муддати 2 йил бўлганини, бугунги кунда унинг муддати ўтиб кетганини айтишди. Ер ости йўлини таъмирлаш учун шаҳар ғазнасидан маблағ ажратилиб, тендер эълон қилинган. Уни «АКА» масъулияти чекланган жамияти 2 млн 495 минг сомга ютиб олган.

«Бу маблағга йўлакнинг зинапоялари янгиланиб, деворлари, сув томган шифти замонбоп қилиб янгиланади. Шу билан бирга ўтиш йўлакнинг устидан сув ўтган лоток ҳам янгиланиб, ёмғир пайтида сув ўтмаслиги учун таъмирланади», — деди Қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича вице-мэр Айбек Жолдошев.

2018 йилнинг сентябрида Жалолобод шаҳрида биринчи ер ости йўлининг очилиши бўлиб ўтган. Унинг қурилишига 12 млн 800 минг сом маблағ сарфланган. Шаҳар мериясининг айтишича, ўтиш жойи тирбандликларни камайтиради.

2019 йилда ўтиш жойини кенгайтириш ишлари амалга оширилиб, 21 млн сомга эълон қилинган тендерни уни қурган «Сафари» компанияси яна ютиб олган.

Ер ости ўтиш жойида 36 та савдо расталари мавжуд. Савдогарлар ҳар ой шаҳар ғазнасига жами 215 минг 874 сом ижара ҳақи тўлайди.