Туркиядаги сайлов: Дастлабки натижа бўйича Эрдоган 52%дан ортиқ овоз олди

120
Режеп Тайип Эрдоган

28 майда Туркияда ўтган президентлик сайловининг иккинчи босқичида «Анадолу» ахборот агентлиги эълон қилган дастлабки маълумотлар бўйича давлатнинг амалдаги президенти Режеп Тайип Эрдоган овозларнинг 52,16%ни олиб, олдинга чиқди.

Унинг рақиби, олти партиядан иборат мухолифатчи «Миллий альянс»нинг номзоди Кемал Киличдароглу 47,84% овозга эга бўлди.

Туркиянинг Олий сайлов кенгашининг расмий билдирувига кўра, урналарнинг 99,43% саналган. Унга кўра, Эрдоган овозларнинг 52,14%ни, Киличдароглу 47,86% овоз олган.

Президентлик сайловининг иккинчи босқичида овозлар деярлик тўлиқ санаб битилгандан кейин Эрдоган Истанбул шаҳрида минглаган тарафдорларига «сайловда биргина Туркия ғолиб бўлди» деб билдирди.

Эрдоганни президентлик сайловининг иккинчи босқичидаги ғалабаси билан биринчилардан бўлиб Қатар амири Тамим бин Хамад Аль Тани, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев табриклашди.

Иккинчи босқичдаги Эрдоганнинг ягона рақиби Киличдароглу президентлик сайловини «сўнгги йиллардаги энг адолатсиз сайлов» деб атади. Киличдароглу тарафдорларига миннатдорчилик билдириб, «ўлкага демократия келгунча курашни давом эттирамиз» деб билдирди.

14 майда Туркияда ўн учинчи президентлик ва 28 марта парламент сайлови ўтиб, натижада бирорта ҳам номзод 50%лик бўсағага етолмагани сабабли сайловнинг иккинчи босқичи 28 майда ўтди.

Туркиянинг амалдаги президенти Эрдоган — давлатни 21 йилдан бери бошқараётган «Адолат ва ривожланиш партиясини» (АК Parti) бошқаради. У 2014 йили Туркиянинг ўн иккинчи раҳбари бўлиб сайланган. Бунгача у Истанбул шаҳар мэри бўлган, премьер-министрлик лавозимида ҳам ишлаган.