Кўмирдан «куйган» оила воқеаси ёки тадбиркорнинг фирмаси қандай қилиб депутатга ўтиб кетди?

229
Иллюстрация: Алина Печёнкина «Клооп» учун

«Клооп» 2019 йили Қирғизистонда кўмир лицензиясининг аксарияти депутат, амалдор, куч тизимларининг ходимлари ва уларнинг яқинларига тегишли бўлганини аниқлади. Бу рўйхатда Боткен вилоятининг Қадамжой туманидаги кўмир конини очган, оддий тадбиркор Шабданбек Алимбаевнинг «Уу-Таш» компанияси бўлиши керак эди. Аммо бундай бўлмади — «Уу-Таш» ҳақида эшитиб қолган рейдерчи-амалдорлар карьерни тортиб олиб, тадбиркор оиласини қуруқ қолдиришган.

Ҳужжатларни қалбакилаштириш, қуролли провокация, калтаклаш ва воқеанинг бошқа деталлари Қирғизистонда кон ишлатиш оддий одамлар аралашолмайдиган тармоқ эканини кўрсатди.

2019 йили октябрнинг совуқ кечаларидан бирида Ўш вилоятининг Кичик-Олай яйловига уч киши келди. Улар машинадан тушиб, кўмир конига борувчи йўлни тозалаётган экскаваторга яқинлашиб, ғилдиракларига бир неча марта ўқ отишган. Норози бўлган ҳайдовчини калтаклаб, отилган ўқнинг гильзаларини териб кетишган.

Милиция иш қўзғади, аммо тергов нима билан тугаши номаълум.  Шайимбек Алимбаевнинг айтишича, милиция экскаватор ҳайдовчисига ҳужум қилганларни тополмаган. Ҳайдовчи эса уни урганларнинг бири Ўш милициясининг юқори лавозимидаги ходими эканини айтган эди.

Шундай қилиб, «Уу-Таш» карьери — тузилгандан бери ҳукумат билан ҳам, хорижий компаниялар билан ҳам алоқаси бўлмаган ягона компанияни — босиб олиш шундай бошланган.

I Бўлим

Қирғизча орзу

Бу воқеадан икки йил олдин, 2017 йили Ўш вилоятининг турғуни Шабданбек Алимбаев Қадамжой туманининг тоғларида ов қилиб юриб, сочилган кўмирни кўриб қолади. Чуқурроқ қазиб кўриб, кимдир олиб келган қолдиқ эмас, оддий кўмир эканига ишонади. Шундай қилиб, шахсий кўмир карьерини очиш ғояси туғилади.

Шабданбек пулдор одам бўлган: Иссиқкўлда меҳмонхонаси ва кафеси бор эди. Аммо 1,2 млн тонна кўмир кони бор, миллион доллар даромад олиб келиш имкони бор карьернинг ёнида фақат мавсумдагина даромад берган бизнес нима бўлибди! Қирғизистон жанубидаги тоғларда бундай юзлаган қазилган карьерлар бор. Маҳаллий кўмирнинг сифати ундай яхши бўлмагани билан бу шахтерларга доимий даромад олиб келган, давлат учун иссиқликнинг энг асосий манбаи ҳисобланади.

Кон очиш ғоясини Алимбаев дўсти Алтинбек Насировга айтади. У [дўсти] дарров Шабданбекка ҳамкор — Адилет Жунушалиевни — топиб беради. Насировнинг айтишича, Адилетда бундай ишда зарур бўлган тажриба, пул, техника бор эди.

Иллюстрация: Алина Печёнкина «Клооп» учун

Жунушалиев билан иш юриша бошлайди: ҳамкорлар «Уу-Таш» ишхонасини рўйхатдан ўтказиб, конни текширишга лицензия олишади. Буни эшитган Насиров мен ҳам «долядаман» деб, Хитойдан кўмир ташиш учун Howo русумидаги ўнта катта юк ташувчи машина олиб келишга ваъда беради.

Насиров долларли миллионер эмас эди, бироқ Шабданбек Алимбаев дўстига ишониб, келажакда олиб келадиган машиналар ҳисобидан компаниянинг учдан бирини беради. Бу ишдан кейин оиласига қандай қайғу олиб келишини ўша вақтда билганда-ку…

II Бўлим

Ҳаётга тенг хавф 

Кўмирни топиш — ишнинг ярми эди, кейин қазиб олиш, кейин сотиш деган нарса бор. Бунинг учун йўл қуриш керак, шу сабаб тоғли ҳудудда нолдан бошлаб йўл қуришга тўғри келган. Бу ҳам оз бўлгандай, тепаликлар кўп бўлгани учун уларни бузишга тўғри келган.

Бироқ ишхонага кўп пул, вақт ва куч сарфлаган Шабданбек таваккал қилишга қарор қилади. Техниканинг ижарасини, ёнилғи мойлари ва ишчиларнинг маошини бериш учун қўлидаги ҳамма нарсани: кафе, Иссиқкўлдаги коттеж, оиласи яшаган ҳовли уйини сотади. Қолаверса, қарз олади, унинг бир қанча миллиони банклардан.

Карьерни тайёрлаш ишлари қазиш бораётганда Алимбаев ўзини ёмон ҳис қилиб, текширувдан ўтиб зарарли ўсма касаллиги билан оғриганини билади. Саратоннинг тўртинчи даражаси. Шабданбек даволанишга кетиб, ишни укаси Шайимбекка ўтказиб беради. Аммо операция билан терапия ёрдам бермай, 2019 йилнинг ноябрида бизнес асосчиси вафот этади.

III Бўлим

Ғилдиракка ўқ отиш

Алимбаев тириклигида дўсти ва ҳамкори Алтинбек Насиров Ўш милициясининг патрул хизматининг бошчиси Нурматовдан қарз бўлиб қолганини айтади. Қарзнинг ўрнига карьердаги улушини бермоқчи бўлганини, уни милиционернинг қайнонаси Салтанаткан Маматовага ўтказишга мажбурлигини билдиради. Қарзнинг миқдорини, ҳақиқатдан ҳам бермаса бор-йўғини ўша вақтда оғир аҳволда ётган Шабданбек текширолмаган.

Нурматов ўзини «Уу-Таш»нинг хўжайинидай сеза бошлаган дейди Шайимбек Алимбаев. Бир марта милицияга қўшни туманнинг турғунларидан шикоят тушган. Уларнинг айтишича, улар конга кетаётган йўлнинг четида сочилган кўмирни эски машинасига ортаётганда уларни Нурматов, Насиров ва бир шериги кўриб қолишган. Уларни ушлаб, калтаклаб, кейин машина рақамини ва ҳужжатларини тортиб олиб, «кўмир ўғирлагани» учун судга берамиз деб қўрқитиб, 100 минг сом талаб қилишган. Машинанинг эгаси пул бериб, ҳужжат ва рақамни олиб кетиб, кейин милицияга мурожаат қилган. Аммо иш нима билан тугагани номаълум.

Тахминан ўша вақтларда яна бир таъсирли воқеа бўлган. Нурматовнинг танишларидан бири Шаимбек Алимбаевни биз аввалроқ айтган экскаватор ишлаган яйловга юборади. Кейин шу экскаваторнинг ёнида уни нимагадир видеога олади. Икки кундан кейин Нурматов билан Насиров яйловга бориб, экскаваторнинг ғилдиракларини отишган. Кейинчалик Шайимбекнинг айтишича, Нурматов бунга далил сифатида видеони кўрсатиб, экскаваторнинг ғилдиракларига ўқ отган сен эдинг деган тарзда гап чиқарган.

«Улар мени тутиб бермоқчи бўлишган», – дейди Шайимбек.

Шу одамлар Шабданбек вафот этгандан кейин унинг бева аёлини қўрқитиб, судга мурожаат қилсанг болаларингни ўғирлаб кетамиз деб ваъда қилишган.

Кейин Алтинбек Насиров матбуот анжумани ўтказиб, ўзини «Уу-Таш»нинг бош директори деб таништириб, Шаимбек Алимбаевнинг барча айбловларини омма олдида инкор қилган. У экскаваторнинг ғилдирагига Шайимбек ўқ отган деб айтиб, ишни МХДҚ тергов қилаётганини қўшимча қилган. Йўлда кўмир тўплаганлар эса бу текширилаётганини, бунинг учун яна калтаклади дегандан кейин ярим йил ўтиб милицияга ариза ёзишганини айтиб берган.

Иллюстрация: Алина Печёнкина «Клооп» учун

IV Бўлим

Рейдерчилар саҳнада

Ўш милициясининг юқори лавозимдаги ходимига экскаваторнинг ғилдирагига ўқ отган сценарий нима учун керак бўлган? Шайимбек Алимбаевнинг фикрича, шу усул билан акасининг олдинги ҳамкорлари уни қуролли бебошликда айблаб, қамоққа тиқишга ҳаракат қилган. Бу йўл билан оилавий бизнес меросхўрини йўқ қилмоқчи бўлишган. Қонун бўйича меросхўр эмас, аммо амалда: сабаби акаси ўлими олдидан барча мулкидан маҳрум бўлган аёли ва вояга етмаган болаларининг манфаати учун иш олиб боришни укасига топширган эди.

Бироқ рейдерлар бошқа йўлни танлашган. Шабданбек дафн қилингандан кейин укаси Нурматовнинг қайнонаси марҳумнинг улушини ўзига ўтказиб олиб, «Уу-Таш» компаниясининг бош директори бўлиб қолганини билган.

Алимбаевларнинг оиласи судга мурожаат қилган. Суд жараёнининг давомида подполковник Нурматов ва унинг қайнонаси Салтанаткан Маматова, собиқ дўсти Алтинбек Насиров бир овоздан: Шабданбек ўлими олдидан нотариусга бориб, улушини Маматовага бериш ҳақида ҳужжатга ўзи қўл қўйган деб ишонтиришган. Бироқ касалхонадан олинган маълумотнома умуман бошқа нарсани кўрсатган: ўша вақтда бемор Шабданбек Ўш онкологиясида операцияда бўлган. Имзо устида олиб борилган бир қанча экспертиза карьер асосчисининг имзоси қалбаки эканини кўрсатган.

Натижада суд юқори лавозимдаги милиционернинг қайнонасини ҳужжатларни қалбакилаштиришда айблаб, аммо ишнинг «муддати ўтиб кетгани сабаб» даъводан озод қилган. Қизиғи шундаки, қалбаки хулосани расмийлаштирган нотариусга ҳам суд енгил жазо берган — уч йил нотариуслик фаолиятини тақиқлаган.

V Бўлим

Муштум геологияси

Суд Алимбаевларнинг оиласи томона бўлгани билан кўмир карьерини қайтариб олишга ёрдам бермаган: рейдерлар Давлат геологиясини ўзларига жалб қилишган. Бу муассаса ким ошди савдоларида тадбиркорларга конларни текширишда ва қазишда лицензияларни сотади. Бу лицензия амалда конга эгалик қилиш ҳуқуқини беради.

Қалбаки ҳужжатлар бекор қилингунга қадар Маматова ишхонанинг директори сифатида давлат геологиядан «Уу–Таш» конини текширишга берилган лицензияни бошқа фирмага — «Ысман-Тоо» МЧЖга беришни сўраган экан. Алимбаевларнинг оиласига бу компаниянинг ҳеч қандай алоқаси бўлмаган.

Давлат геология бошида суд текширувлари бораётганини айтиб бош тортган. Аммо Маматова яна шикоят қилиб, бу сафар муваффақиятли якунланган. Шундай қилиб, марҳум Шабданбек Алимбаев кўмир конини очган тоғли ҳудуддаги участкани назорат қилиш умуман бегона одамларга ўтган.

Буни эштган Шаимбек Алимбаев танишларини эрчитиб давлат геологиянинг бошчиси Мелис Сатибековнинг қабулига борган. Аммо сўзлашув кўнгилдагидек бўлмаган: Шайимбек Алимбаевнинг айтишича, юқори лавозимдаги амалдор ўша ердан Нурматовга қўнғироқ қилиб, кутиб туришни сўраган. Улар бинодан чиққандан кўчада подполковник Нурматов уч ёш йигит билан кутиб олган. Шайимбек билан дўстини ваҳшийларча калтаклашган. Воқеани кимдир видеога олган. Бу иш ҳамон тергов қилинмоқда.

VI Бўлим

Ишда депутат пайдо бўлди

2022 йили кўмир конига боғлиқ воқеада янги иштирокчи пайдо бўлади — таъсирли ва мақоми баланд — қурилиш тармоғида тадбиркор, Жогорку Кенешнинг депутати Жусупбек Коргонбай ўғли.

Рейдерчилар билан курашишга ҳоли етмай бораётганини тушунган Шайимбек Алимбаев ёрдам сўраб депутатга мурожаат қилган. У Коргонбай ўғлини яқиндан танийди, сабаби сайловда ташвиқот ишларини олиб борган. Шайимбекнинг айтишича, депутат жавоб қатори «Уу-Таш» ишхонасидаги униг оиласини улушини 100 минг долларга сотиб олишни таклиф қилган. Қолаверса, гувоҳларнинг кўз олдида унга 2000$ ушлатиб, буни видеога тортиб олган. Аммо Шайимбек таклифга рози бўлмоқчи бўлганда кутилмаганда депутат йўқолиб қолган.

Кўп ўтмай Шайимбек Коргонбай ўғли рейдерлик қилганлар билан келишишни маъқул кўрган: «Ысман-Тоо» ишхонаси учун у милиционер Нурматовга 520 минг доллар тўлаган.

Кейин Коргонбай ўғли «Клооп»га берган интервьюсида «Ысман-Тоо» ишхонасини сотиб олганини инкор қилиб, бу ишда фақат воситачи бўлганини, компанияни «инвестор иниларига» олиб берганини айтган. Бироқ «Клооп» 2022 йили «Ысман-Тоо»нинг янги эгаси пайдо бўлганини ошкор қилган – у 26 ёшли ММА бўйича полвон Багиш Жармаматов. Бу одамга «Мармара стоун» номли компания рўйхатга қўйилган, Жусупбек Коргонбай ўғли депутат бўлгунча шу ерда бош директор бўлган.

Жармаматов – номинал ва депутатнинг энг яқин мухтор вакили. Сиёсатга киргандан кейин Жусупбек Коргонбай ўғли «Мармаре стоун» ва бошқа: «КейДжи Восток добычасервис», «Кок-Жатык»  ва «Жус-Бек компани»даги ишхоналарни бошқаришни ишониб топширган. Мана шу «КейДжи Восток сервис» ишхонаси қураётган бино ярим тунда қўшни жойлашган уйнинг устига қулаб тушганда компаниянинг манфаатини Багиш Жармаматов ҳимоя қилган.

Қурилишчи-депутат ўшлик милиционердан бизнес сотиб олди деган янгилик ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинган – икки амалдор шартнома тузаётганини кимдир видеога олган. Ўш шаҳар патрул милицияси видеодаги одам муассаса бошчиси Болот Нурматов эканини тасдиқлаб, аммо изоҳ беришдан бош тортган. ИИВ билан МХДҚ ҳам изоҳ олишга имконсиз бўлган. «Ысман-Тоо»ни қайта рўйхатдан ўтказишган – бу сафар таниқли бўлмаган бильярд ўйинчиси Сейдали Маликовнинг номига ёзилган. Бу одам депутатнинг яқини бўлган: Коргонбай ўғли Маликовни тоғам деган.

VII Бўлим

Кўмир — ҳукуматнинг яна бир номи 

Коннинг марҳум асосчиси Шабданбек Алимбаевнинг оиласига тегишли «Уу-Таш» компанияси ҳозир ҳам бор. Бироқ ҳақиқат излаб чарчаган укаси Шайимбек ҳам, болалари билан кўчада қолган беваси ҳам карьерга эга эмас. Уни собиқ милиционерга, ҳозир депутатга тегишли бўлган «Ысман-Тоо» компанияси бошқаради.

Алимбаевларнинг учинчи ҳамкори Жунушалиев 2020 йили ўз улушини парламент депутати Шайлообек Атазовнинг ёрдамчисига — собиқ давлат хизматчиси ва тадбиркор Токтосун Жамаловга сотган. Ҳозир Жамалов Алимбаевлар билан бирга «Ысман-Тоо» ва давлат геологияси (ҳозир табиий ресурслар вазирлиги ҳузурида) билан карьер учун судлашиб келади.

2022 йилнинг 31 январида Олий суд Алимбаев билан Жунушалиевнинг аризаси асосида «Ысман-Тоо» компаниясига конни текширишга рухсат ноқонуний берилган деб топган. Аммо «Ысман-Тоо»нинг вакиллари ва уларни қўллаган Табиий ресурслар вазирлиги қарордан рози бўлмай апелляция аризаси беришган.

Конда кўмир қазиш ишлари 2021 йилдан бери давом этади. Табиий ресурслар вазирлигининг маълумотига кўра, Насировга ҳам, милиционер Нурматовга ҳам, депутат Коргонбай ўғлининг вакилларига ҳам конни ишлатиш учун лицензия берилмаган.

Шабданбек Алимбаевнинг оиласи кўмир конини сақлаб қолармиди?  Бизга келган маълумот бўйича, марҳум тадбиркор конни қазишга ва техника ижараси учун барибир пулни қарзга оларди. Шунингдек, кредиторлар шу ёки бошқа йўл билан даромадли активдан улушга эга бўларди деган тахмин юқори.

Масалан, бизнесни ташкил қилган одамлар калтакланиб, ўқ отиб, ҳужжатиларни қалбакилаштириш билан бўларди дегандай? Ҳаммасидан муҳими ўлкада суд адолатлилиги борми?

Шабданбек Алимбаевнинг ортида аёли ва тўрт боласи қолди. Ҳозир уларни уйи ҳам йўқ. Болаларнинг келажагидан хавотирланган акасининг Жусупбек Коргонбай ўғлидан олдиндан тўлов қатори олинган 2 минг доллардан бошқа маблағ олиш ҳаракати ҳам зое кетди. Оила камида уй эгаси бизнесга киритган маблағдан бирор нарсани қайтариб олгиси келади. Аммо судлар ижобий қарор чиқаргани, бизнесни тортиб олганлар ўртасида адолатли шартнома тузишга ният қилгани билан буни имкони бўлмаяпти.

Бу ҳайрон қолдирадиган эмас. «Клооп»нинг журналистлари 2019 йилгача Қирғизистоннинг кўмир конларини текширишга ва ишлатишга берилган лицензияларга эга бўлган компаниялар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди. Берилган 338 лицензиянинг камида ярми амалдорлар, депутатлар ва бошқа ҳукуматдаги одамлар билан алоқаси бор компанияларга ўтгани аниқланди.

Бу статистикага «Ысман-Тоо» компанияси тўлиқ мос келади. Компаниянинг директори Эрматбек Исмаилов Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Папан қишлоқ ҳукуматини бошқарган. 2018 йили у ноқонуний ер сотиш бўйича жиноят ишининг фигуранти бўлган. Исмаилов билан Тилек Матраимовга жиноят иши қўзғашга тўсқинлик қилди деган айб қўйилган. Парламентда Жусупбек Коргонбай ўғли мухолифатдаги депутатларни қўрқитган МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиевни мақтаб ўтиради.

«Шу ердаги депутатларнинг учдан бири Камчибек Ташиевнинг ортидан ўсиб келмоқда», — деб билдирган Коргонбай ўғли.

Балки, бу ўзига ҳам тегишли бўлиши мумкин: Шайимбек Алимбаев билан Токтосун Жамалов ҳозирда Коргонбай ўғли парламентдаги ҳамкасби Шайирбек Ташиев — МХДҚ бошчисининг укаси —билан конни биргаликда қазиётганини айтишмоқда.

Биз Нурматов ва Коргонбай ўғли билан боғланишга ҳаракат қилдик, аммо имкони бўлмади. Депутат телефон қўнғироғига жавоб бермади. Ўш милицияси орқали подполковник Нурматов билан ҳам боғланишни имкони бўлмади – «Клооп» унга бўлган саволларни Қирғизистоннинг ички ишлар вазири Улан Ниязбековга юборди. Ёзма равишдаги илтимоснома Жусупбек Коргонбай ўғлига ҳам юборилган. Бироқ биз ишонч билан айта оламиз: Қирғизистонда мулкнинг фақат бир тури ишлайди – бу ҳукумат.

Муаллифлар: Арууке Солтоной, Екатерина Резникова, Виктор Мухин

Фактчек: Зулайка Эркимбаева

.