Садир Жапаров молга солиқ киргизган қонун лойиҳасига қарши чиқди

135

Президент Садир Жапаров ҳайвонларга солиқ киритиш ташаббусини қўлламайди. Бу ҳақда президент администрациясининг матбуот хизмати бошчиси Дайирбек Орунбеков билдирди.

У парламент депутатларининг ҳайвонларга солиқнинг янги турини киритиш ҳақидаги ташаббуси жамоатчиликнинг танқидига учраганини билдирди.

Унинг айтишича, айримлар бу ташаббусни ҳукуматнинг позицияси қатори қабул қилган. Орунбеков президент фермерларга ва деҳқонларга имтиёзли шароитлар яратилиши керак деб ҳисоблашини билдирди. У Жапаров ўтган йили апрель ойида ўз фармони билан қишлоқ хўжалиги ерларини уч йилга солиқдан озод қилганини эсга солди.

22 майда парламент сайтида ҳайвонларга солиқ тўлаш ҳақидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган. Уни депутат Женишбек Токторбаев таклиф қилган.

Қонун лойиҳасига кўра, солиқнинг янги турини қарамоғида 40 бош қўй-эчки, 3 бош мол, 2 бош йилқидан кўп ҳайвони борлар тўлайди. Солиқнинг ўзи қўй-эчкиларга – 100 сом, молга – 250 сом, йилқиларга – 250 сомни ташкил қилади.

Токторбаев тушган маблағ қишлоқ ҳукуматининг бюджетига ўтишини, уларни маҳаллий муаммоларни ҳал қилишга, айниқса яйловларни ва махсус инфраструктураларни яхшилашга, ветеринар врачларни таъминлашга, ҳайвонларни ўз вақтида эмлашга ва бошқа шу каби ҳаракатларга сарфлашини айтган.