Боткенда «Ак-Сарай» ҳамда «Максат» чегара заставалари очилди

108

Боткенда «Ак-Сарай» ва «Максат» чегара заставаларининг очилиш маросими бўлди. Бу ҳақда 29 майда махсус хизматдан билдиришди.

Маълумотга кўра, маросим 28 майда чегарачилар кунида бўлган. Унга МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев ўзи қатнашди.

«Ак-Сарай» чегара заставаси

МХДҚдан янги қурилган биноларда ходимлар учун зарур бўлган барча замонавий шароитлар яратилганини билдиришди.

«Дам олиш хоналари, машғулотлар зали, фелдшерлик бўлими, ёзги ошхона, футбол майдончаси, автотўхташ жойлари, ҳаммом каби энг зарур бўлган шароитлар бор», — деб ёзилади маълумотда.

 

«Максат» чегара заставаси

Шунингдек, узоқ ҳудудлардан келиб хизмат ўтаётган ходимларнинг оиласи ҳисобга олиниб, хизмат уйлари билан ҳам таъминлангани, болалар майдончаси борлигини қўшимча қилди.

Шу билан бирга «Жаштык» ва «Чон-Талаа» чегара постлари ҳам тўлиқ янгиланиб, чегарачиларга топширилди.

28 майда Қирғизистонда чегарачилар куни нишонланди. Бу йил чегара хизмати тузилганига 24 йил бўлди.