Аламудун: Ҳамкасбини мажбурлаб, зўрламоқчи бўлган гумонланувчи қўлга олинди

132
Ҳибсга олинган гумондор. Сурат: Чуй вилоят ИИББ

Чуй вилоятининг Аламудун туманида бир одамни калтаклаб, ҳамкасбини шантаж қилиб, турмушга чиқишга чиқишга мажбурлаган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда 29 майда вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, у танишига бошқа бировнинг номидан хат ёзиб чақириб, келганида уни калтаклаган ва видеога олиб, «воқеага ўзим айбдорман» деб айттирган.

Жабрланувчи милицияга мурожаат қилиб, «Безорилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғаган. 27 ёшли эркак киши гумондор сифатида қўлга олинган.

Дастлабки тергов жараёнида қўлга олинган гумонланувчи ўз ҳамкасбини ҳам шантаж қилиб, унга турмушга чиқишга мажбурлагани аниқланган. Унга таҳдид қилиш орқали жинсий алоқа қилишга урингани ҳам аниқланган.

Натижада унга нисбатан «Безорилик», «Муносабат ўрнатишга мажбурлаш» ва «Зўрлашга уриниш» моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳибсга олинди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.