Қорасув: «Омад» бозори яқинидаги турар-жой биносидан кучли ёнғин чиқди

175

Ўш вилояти Қорасув шаҳридаги «Омад» бозори яқинида жойлашган уйларнинг биридан кучли ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бу ҳақда 29 майда ФВВнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, ёнғин 28 майда чиққан. Соат 14:04да ёнғинни ўчириш учун ФВВнинг ходимлари борган. Соат 15:05да чекловга олиниб, 20:43да бутунлай ўчирилди.

Ижтимоий тармоқларда ёнғин содир бўлган жойдан олинган видео тарқалди. Унда ўт ўчирувчи машинасининг ўта олмай, одамлар йўлни тўсиб турган машиналарни куч билан сураётганини кўрса бўлади.

Тилсиз ёв умумий 1044 м3 майдонни ташкил қилганини билдирилди. Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ҳамда ва зарарни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.