Бир кадр билан: Садир Жапаров — энг яхи тўпурар

98

28 май куни Бишкекда президент иштирокидаги футзал бўйича «Мурас» ўртоқлик турнири якунланди.

40 ёшдан ошган жамоалар ўртасидаги турнирда давлатимиз раҳбари жамоаси учинчи ўринни эгаллаб, 200 000 сом пул мукофотини қўлга киритди.

Турнирнинг энг яхши тўпурари 11 та гол урган Садир Жапаров бўлди. Қирғизистон футбол иттифоқи раҳбари Медербек Сидиқов президентга диплом ва олтин бутса кўринишидаги статуэткани топширди. Ўтган турнирда ҳам Жапаров энг яхши тўпурар аталган эди.

Садир Жапаров энг яхши тўпурар соврини билан. Сурат: KFU

«Мурас» турнирида давлат хизматчилари, вазирлар, маданият ва спорт арбоблари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳамда соғлиқни сақлаш тизими вакилларидан иборат 16 та жамоа иштирок этди.

Турнир иккиг қисмга бўлган — бирида 40 ёшгача бўлган жамоалар бўлса, иккинчисида эса 40 ёшдан ошганлар бўлди. 40 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида биринчи ўринни «Билим», 40 ёшдан ошган жамоалар ўртасида эса соғлиқни сақлаш тизими вакилларидан ташкил топган «Ден Соолук» жамоаси қўлга киритди.