Видео: Вазирлар маҳкамасининг бошчиси президентга Бишкекда ишламай турган заводларни кўрсатди

128

26 майда президент Садир Жапаров ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров «Бишкек машинасозлик заводи» ҳамда «Бишкек штамплаш заводи» давлат корхонаси корхоналарига боришди.

Давлат раҳбарининг матбуот хизматидан  улар заводларнинг ишлаб чиқариш ҳудудларини, ишламай турган цехларни ва корхона объектларини кўздан кечиргани таъкидланди.

АКIpress агентлиги эълон қилган видеолавҳада Вазирлар Маҳкамаси раҳбари президентга объектлар тарихини сўзлаб беради ва уларнинг аҳволи аянчли эканини айтаётганини кўриш мумкин.

«Фақат деворлари қолган, ичидаги ҳамма нарса вайрон бўлган, битта машина ҳам, ҳеч нарса қолмаган! […] Ҳозирда ушбу бинолар учун 2 та инвестор бор: электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича Хитойдан ва Ўзбекистондан (Жиззах). Кўп йиллар олдин бу ерга Кореядан инвесторлар келишган, улар Жиззахда эмас, шу ерда қуришни хоҳлашган», дейди у.
Садыр Жапаров кореялик инвесторлорни аввалги ҳукуматдагилар «қочириб юборганини» айтиб, «қайта келмоқчими?» деб сўраган. Вазирлар маҳкамасининг бошчиси ҳа деб жавоб берган.

Ақилбек Жапаров яна бир ишламай турган бинони кўрсатар экан, «Бахмутсиз* ҳам вайрон бўлган» деди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев бинолардан бирини кўздан кечирар экан, заводларнинг аянчли аҳволидан ҳайратда қолган ва бунга завод раҳбарларининг алоқаси борлигини айтган.

*Бахмут - Украинанинг Донетск вилоятидаги шаҳар, Россиянинг Украинага тўлиқ босқинидан кейин деярли бутунлай вайрон қилинган.