Садир Жапаров блогерлар билан учрашди, лекин бу тўғрисида айтилмаган

149

Президент Садир Жапаров блогерлар ва айрим журналистлар билан учрашди. Бу ҳақда бир неча ОАВ ёзди.

Аввалроқ, 22 майда президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев «Клооп»га президент фуқаролар билан учрашишини тасдиқлаган. Аммо Султанбаев учрашувни ОАВ вакиллари ёритса бўладими, деган саволга бўлмайди деб жавоб берган.

24.kg нашрининг маълумотига кўра, мазкур учрашувда журналистлар билан блогерларга кўпроқ позитив маълумот ёзиш илтимоси айтилган. Бироқ бу учрашувга қатнашганини айтган фаол Бактигул Иманбек қизининг пости бўйича, бундай илтимос бўлмаган.

«Президент, ҳеч қандай позитивли ёзинглар, деб айтмади. Фақатгина: “Барингизга, деб айтмайин, аммо кўпингизга тегишли. Ижтимоий тармоқларда бирор бир сиёсатчини, депутат, журналист, қолаверса танқид қилганларнинг, негатив ёзганларнинг ҳаммаси билан уришиб, уларга қўпол муносабатда бўляпсизлар, шу одатни тўхтатинглар, илтимос”!» — деди президент, деб ёзди Иманбек қизи.

Фаолнинг айтишича, президент айниқса, Мадумаров билан Атамбаевни ёмонлашни, уларнинг тарафдорлари билан можаро қилмасликни сўраган.

«Майли, улар ёмонласа ҳам, улар сўкса ҳам уларга жавоб бериб овора бўлманглар. Иноқликка чақиринглар, ёмон сўз айтса, яхши сўз билан жавоб беринглар. Улар негатив ёзса, сизлар позитив ёзинглар. Уришиб, сўкиниб, қарғаниб, бўлиниб ҳеч фойда топмайсизлар.  Бу менинг шахсий илтимосим ва ўтинчим», — деб ёзди президентнинг сўзларини Иманбек қизи.

Шунингдек фаол мазкур учрашувда ҳеч қандай фейк, ўзгачалар ёки «дакансачилар» (ижтимоий тармоқда президентнинг тарафдорларини шундай аташади) бўлмади деб ёзди.

«[Учрашувда] президентни ўн йил, беш йил, йиллар давомида ижтимоий тармоқларда фаол қўллаб, ёмон-яхши кунларида таянч бўлган ҳақиқий ватанпарварлар ва уларни ҳозир ҳам ижтимоий тармоқларда фаол қўллаганлар бўлди. Ошириб, тоширишни кераги йўқ. Яна бир таъкидлаб ўтувчи нарса: сизлар ўйлагандек буқа сўймади, чор бермади, ҳеч кимга чопон кийдирмади», — деб ёзди у.

Ўлканинг расмийлари блогер, фаол ва журналистлар билан бунгача ҳам норасмий учрашувларни ўтказишган. Шундай учрашувни 2022 йилнинг июлида Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров ҳам ўтказган.

Бу учрашув ҳақида олдиндан ОАВга хабар қилинмаган. Аммо «Клооп» бу учрашувга бориб қолиб, Вазирлар Маҳкамасининг вакиллари «Дасмия» ресторанидаги бу учрашувни очиқ ёрита бошлаган.

Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати «Клооп»га журналистларни танлаб чақиришни, қолган ОАВни бошқа куни, кейинчалик ўтадиган учрашувларга чақирилишини тушунтирган. Бу норасмий учрашув Акилбек Жапаров билан интервью ташкил қилишни сўраган журналистларнинг илтимосига жавоб қатори уюштирилган деб жавоб беришди.

Учрашув бўлиши охирги дақиқагача айтилмагани билан Жапаров чақирган журналистлар зудлик билан ресторанда олинган суратларни ижтимоий тармоқларга жойлай бошлашган.