Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудудида ҳарбий дронларни учирмасликка келишишди

24 майда Қирғизистон ва Тожикистоннинг вакиллари учрашиб, чегара ҳудудида ҳарбий дронларни учирмасликка келишишди. Бу ҳақда «Клооп»га Боткен вилоят маъмуриятидан билдиришди.

Маълумотга кўра, қирғиз-тожик чегарасидаги учрашувга Боткен вилоятининг бошчиси Абдикарим Алимбаев ва Тожикистоннинг Согди вилоятининг раҳбари Ражоббой Ахмадзода қатнашди.

Улардан ташқари йиғинда икки давлатнинг чегарадош туманларининг ҳокимлари ва вилоят куч тизимиларининг етакчилари ҳам бўлди.

Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари. Сурат: Боткен вилоят маъмурияти.
Абдикарим Алимбаев в Раджоббой Ахмадзода. Сурат: Боткен вилоят маъмурияти.

Томонлар чегара ҳудудларида тинчликни сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, провокацион маълумотларни олдини олиш масаласини муҳокама қилишди.

«Чегара ҳудудларида учувчисиз аппаратларни (дронларни) учирмасликка келишилди. Шунингдек, чегарадаги қишлоқларда суғориш сувидан ўзаро келишиб фойдаланиш, келишмовчиликларни олдини олиш ҳақида ҳам сўз бўлди», — деб билдиришди вилоят маъмуриятидан.

Чегарадаги қуролли можаро

Ўтган йили 14-17 сентябрда қирғиз-тожик чегарасида қуролли можаро бўлган. Икки томон ҳам ҳарбий агрессияда бир-бирини айблаган.

Отишув оқибатида Қирғизистондан 63 киши ҳалок бўлиб, 206 одам жабрланган. Тожик ҳукумати 41 фуқароси ҳалок бўлиб, 20дан ортиғи яраланганини билдирган. Аммо «Озоди Радиоси» ўз манбаларига таяниб, қурбонлар сони 81 киши эканини ёзган.

Шу йилнинг майида халқаро Human Rights Watch ташкилоти ўтган йилдаги қуролли можарода Қирғизитсон билан Тожикистон йўл қўйган қонунбузарликлар ҳақида баёнот берган.

Ташкилотнинг маълумотида икки томоннинг ҳам қонун ва уруш қоидаларини бузгани айтилган, қолаверса тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлиб, уйларга, мактаблар ва тиббий муассасалар катта зарар кўргани айтилган.

«Тожик кучлари фуқароларнинг машиналарини ўққа тутиб, турли шароитларда камида 8 фуқарони ноқонуний ўлдиришган; Тожикистон назоратида қолган қирғиз қишлоқларида оммавий талон-тарожлик ва хусусий уйларга ўт қўйиш фактлари тасдиқланди.

Қирғизистонлик кучлар тез ёрдам машиналарини, қочқин оилалар кетаётган енгил машиналарга отишган; Овчикалача қишлоғининг марказига, қўлдаги маълумотлар бўйича  Bayraktar TB-2 учувчисиз самолётидан лазерлик нишон билан ташланган кичик габаритли авиабомба натижасида камида 10 киши ҳалок бўлган», — дейилади ташкилот баёнотида.

Human Rights Watch ташкилоти Қирғизистон билан Тожикистон ҳукуматини қуролли кучлари қилган қонунбузарликларни текширишга ва айбдорларни жазолашга чақиришди.

Ҳозирча қирғиз ҳукумати ташкилотнинг ҳисоботи ҳақида «Клооп»нинг сўров хатига жавоб бермади. Аммо ўтган йилнинг сентябридаги қуролли можарода тожик ҳукуматининг «Қирғизистон учувчисиз самолётлардан фойдаланди» деган маълумотини қирғиз ҳукумати инкор қилган эди.