МХДҚ Дори-дармон департаментининг бошчиси Айнура Абалиевани коррупцияда гумон қилиб қўлга олди

111

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори-дармон ва тиббий техника департаменти етакчиси Айнура Абалиевани қўлга олиб, вақтинча сақлаш жойига киритди. МХДҚнинг матбуот хизмати амалдор коррупцияда гумонланаётганини билдирди.

Абалиевани қўлга олиш. Сурат: МХДҚ

«Дори-дармон ва тиббий техника департаментининг директори Абалиева томонидан уюштирилган белгиланган тартибни бузиш билан дори-дармон воситаларини рўйхатга олиш ва сертификациялаш тартибини тезлаштирилган тартибда ўтказишда доимий коррупция схемаси аниқланиб, тўхтатилди», — деб билдиришди МХДҚдан.

Абалиеванинг офисини тинтув қилиш. Сурат: МХДҚ

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Абалиева қўл остида ишлаганлар билан тил бириктириб, ижобий қарор чиқариш ва гувоҳнома бериш учун фармацевтика ишхоналаридан пора олиб турган. Шунингдек, МХДҚ билдиришича, амалда лаборатория текширувлари олиб борилмаган ёки бу формал равишдагина бўлган.

Пора олиш. Сурат: МХДҚ

«Масъулларнинг бундай ҳаракатлари сифати сертификат талабларига жавоб бермаган тиббий буюмларни рўйхатга олишда хавфли бўлиб, ахолининг ҳаётига ва соғлигига бевосита хавф солади», — дейилади МХДҚнинг билдирувида.

Айнура Абалиева муассасанинг бошчиси хизматида 2022 йилнинг ноябридан бошлаб, Нурдин Кагаздиев ишдан кетгандан кейин ишлай бошлаган. Бир ой олдин МХДҚ унинг қўл остида ишлаганларни, департамент директорининг ўринбосари Б.К. ва бошқарма бошчиси Т.И. қўлга олинган.

Улар дори-дармон воситаларини ноқонуний қайта рўйхатга олиш ва сертификациялаш билан шуғулланиб, сифатсиз дори-дармонларни республика ҳудудига импорт қилишгани айтилган.

Муаллиф: Аделя Жуманалиева