«Мени вақтим жуда оз қолди». Ташиев коррупцияга қарши курашнинг иккинчи босқичи бошланганидан огоҳлантирди

164

МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев 24 майда Фейсбук саҳифасидан мурожаат қилиб, «коррупцияга ва оғир жиноятларга қарши курашнинг иккинчи босқичи бошланганини» билдирди.

«Шу юқоридаги давлатнинг тузилишига оғир зарар келтирган жиноят турлари билан курашиб келяпмиз, аммо тўхтата олмаяпмиз. Шу курашни уч босқичга бўлганмиз: курашни системаллаштириш, йўналишини аниқлаш, қонун доирасида жазолашни кучайтириш ва маълумот, тушунтириш, муваффақиятларни мустаҳкамлаш», — деди у.

У биринчи босқич битганини айтиб, «бунга жуда катта меҳнат сарфладик» деди.

«Иккинчи босқични бошлаш арафасидамиз, бу босқич давомида қонун доирасидаги жазолардан максимал фойдаланамиз. Бунгача қўлга тушган коррупционерлар келтирган зарарни бир неча марта ортиғи билан тўлаб, кейин суднинг қарори билан енгилроқ жазо олиб қутилган. Энди биз коррупционер келтирган зарарнигина эмас, қўлидаги барча мулкини ва суддан қонунда кўрсатилган моддаги энг юқори жазони берамиз, назорат қиламиз. Жамиятдагилар тушуниши керак: биз аёвсиз кураш ва адолат билан давлатимизни ривожлантирамиз», — деб ёзган Ташиев.

МХДҚнинг раиси бу босқич 1-1,5 йил давом этади деб тахмин қилмоқда. У «бу кураш оғир бўлишини» айтиб, «мен бола, бир қариндош, дўст-ўртоқ ва туғишганлардан бош тортишим керак» деб таъкидлади.

«Бу жуда оғир, бажарилишини қийин ва масъулиятли вазифа, бироқ мен буни бажараман, менда бошқа йўл йўқ! Ё мени коорупционерлар енгади, ёки мен уларни қонуний тартибга келтираман! Давлат раҳбаримизни менга берган топшириғи шундай, ҳурматли ватандошлар, жамиятимиз биргаликда кучли, адолатли давлат қурамиз! Ҳаммамизнинг вақтимиз ўтмоқда, меники эса жуда оз қолди! Улгиришимиз керак!» — деб ёзди Ташиев.

Коррупцияга қарши кураш

Садир Жапаров давлат раҳбари бўлгандан кейин коррупция билан курашишнинг усули қатори «қустириш» эълон қилган. Унга кўра, коррупцияда айбланган амалдорлар МХДҚ белгилаган зарарни тўлаб, озодликда қолади. Коррупцияга қарши курашни ва амалдорларни қўлга олиш ишини Жапаровнинг яқин дўсти, МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев олиб бормоқда.

МХДҚ бошсичи муассаса коррупция билан фаол курашишини кўп марта айтган. Аммо муҳокамали қўлга олишлар кўпроқ коррупцияда айбланган амалдорлар МХДҚ аниқлаб берган зарарни тўлагандан кейин уй қамоғи билан тугайди. Энг шов-шувли қўлга олишларнинг бири — Божхона хизмати бошчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг ушланиши.

Алгоритмга кўра, ундирилган маблағлар олдин МХДҚнинг депозит ҳисобига, кейин эса Молия вазирлиги ҳисобига , ундан яна қайтиб зарарларнинг моддалари бўйича бўлиштирилади.

Коррупцияга қарши курашдан тушган пул Президент фондига ҳам ўтказилиши мумкин. Фонднинг пулини қандай сарфлашни давлат раҳбари ўзи ҳал қилади.

Қустуризациядан тушган пул қаерга сарфланаётганини ҳисоби очиқ манбаларда эълон қилинмайди.