Қозоғистоннинг Евросиё Миллий университетида ЎшДУ филиали очилди

112

Қўшни Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги Евросиё Миллий университетида Ўш давлат университети филиали – Қирғиз тили ва маданияти маркази очилди. Бу ҳақда 24 майда университетдан «Клооп»га тасдиқлашди.

Маълумотга кўра, филиал бир ой аввал, 24 апрель куни очилган. Бундан буён талабалар дастлабки икки йил Ўш шаҳрида, кейинги икки йил Остона шаҳрида таълим олади.

«Филиални Евросиё Миллий университетида очишдан мақсад олий касбий таълимнинг икки йўналиши: таржима ва таржимашунослик (инглиз тили), рус тили ва адабиёти бўйича мутахассисларни биргаликда тайёрлашдан иборат», — дейилади маълумотда.

Шунингдек, филиалнинг келажакда табиатшунослик, физика ва ИТ йўналишлари бўйича таълим бериш дастурларининг сонини кўпайтириш кўриб чиқилгани таъкидланади.

Ўтган йили ЎшДУда Евросиё Миллий университетининг филиали – қозоқ тили ва маданияти маркази очилган. Маълумотга кўра, айни пайтда марказда 30 нафар талаба таҳсил олмоқда.