ИИВнинг тергов хизмати Кампиробод ишининг 12 фигурантининг мулкини қамоққа олишни сўради. Бу ҳақда қамоқдаги ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартованинг Фейсбук саҳифасига чиққан хатда айтилади.
Карасартова Тергов хизмати қамоқдгиларни хабардор қилиш учун ТИЗО-1нинг бошчисига хат юборганини билдирди. Ҳуқуқ ҳимоячиси саҳифасига хатнинг суратини қўшиб жойлаган.
«Жиноий иш асосида ИИВнинг тергов хизмати томонидан Биринчи май туманининг терговчиси судьясига айбланувчиларнинг кўчмас ва кўчар мулкларини қамоққа олиш ҳақидаги илтимоси берилган қарор чиқарилди», — дейилади ИИВнинг хатида.
ИИВнинг тергов хизматидан Кампиробод ишининг 12 фигурантининг мулкини қамоққа олиш илтимоси кўрсатилган хати. Сурат: Рита Карасартова
ИИВ Равшан Жээнбеков, Жениш Молдокматов, Бектур Асанов, Марат Баязов, Кенешбек Дуйшобаев, Рита Карасартова, Айбек Бузурманкулов, Али Шабдан, Акилбек Айтбаев, Илгиз Шаменов, Азимбек Бекназаров ва Темир Махмудовнинг мулкларини қамоққа олишни илтимос қилмоқда.
ИИВнинг матбуот хизмати айбланувчиларнинг мулкини ҳибсга олишга боғлиқ ҳолатга терговнинг манфаати учун ҳеч бир изоҳ беролмаслигини айтишди.
Кампиробод иши
2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деб айб қўйишган.
Қўлга олинганларнинг бари Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтишини очиқ танқид қилишган, улар шу очиқ айтган сўзлари ўзларини қамоққа олишга асос бўлган дейишади.
Фаол, сиёсатчиларни қўлга олинишини бир қанча депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистон ҳукуматидан қўлга олинганларнинг барчасини озод қилишга чақирган.